أبرز خبر

المنشور الأكثر مشاهدة
🔥 الأكثر شيوعًا
N
Namoz Vaqtlari | nomoz | taqvim
@namozvaq1lari
22K

🌙 26- Сафар, 1448 ☪ 2026-йил 🌺 9- Август 🗓 Якшанба

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 03:55 🕰

🌅 ҚУЁШ - 05:21 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:34 🕰

🌇 АСР - 17:26 🕰

🌆 ШОМ - 19:36 🕰

🌃 ХУФТОН - 20:58 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

МАНБА: NAMOZ VAQTLARI

НАМОЗНИ БИРГАЛИКДА ЎРГАНАМИЗ КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ •••••••••••••••••••••••••••••••••••••••• Биз билан Намозни (0%)дан тез ва осон ўрганинг 🕋 Ва ИншаАллох сизга керакли дуоларни ҳам шу каналдан топасиз 🤲 🎙 Ибратли маърузалар 😊 😭 Бенамознинг ахволи 😢 ☝️ Намозга бефарқ бўлманг 👉 Намозни (0)дан ўрганиш 👈

المزيد من قنوات أخرى

32 منشور إجمالًا
T
themantiq
@themantiq
580

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринда

Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга деб баҳоланган.

Our World in Data платформасининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотлари асосида тузилган рейтингига кўра, агар фақат аҳолиси 1 миллиондан ортиқ давлатлар ҳисобга олинса, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича дунёда 48-ўринни эгаллайди.

Семизлик муаммоси Ўзбекистон учун тобора жиддийроқ соғлиқни сақлаш масаласига айланмоқда. Санитария-эпидемиология қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда катта ёшли аҳолининг ярмидан кўпи ортиқча вазнга эга, ҳар беш нафар катта ёшли фуқародан бири эса клиник семизликдан азият чекмоқда. Бу эса юрак-қон томир касалликлари, 2-тур қандли диабет, гипертония ва бошқа сурункали касалликлар хавфини сезиларли даражада оширади.

Умуман олганда, дунё аҳолисининг тахминан 43–45 фоизи ортиқча вазнга эга. Энг юқори кўрсаткич Тинч океанидаги орол давлатларида кузатилади: масалан, Тонгада катта ёшли аҳолининг тахминан 91 фоизи ортиқча вазнли ҳисобланади. Энг паст кўрсаткичлар эса Шарқий Осиё давлатларида бўлиб, Японияда бу кўрсаткич тахминан 24 фоизни ташкил этади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, семизликнинг кенгайишига асосан юқори калорияли ва қайта ишланган маҳсулотлар истеъмолининг ортиши, жисмоний фаолликнинг камайиши, ўтириб ишлаш тарзи ҳамда шаҳарлашув жараёни сабаб бўлмоқда. ЖССТ семизликни шунчаки ташқи кўриниш муаммоси эмас, балки мунтазам назорат ва даволашни талаб қиладиган сурункали касаллик сифатида баҳолайди

Ўзбекистон дунёда юрак-қон томир касалликларидан ўлим даражаси бўйича дунёда 3-ўринни эгаллайди. Мамлакатда ёш таркибига мослаштирилган юрак-қон томир касалликларидан ўлим кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига тахминан 513 нафарни ташкил этади.

Ўзбекистонда юрак-қон томир касалликлари ўлимнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, мамлакатда энг кўп ўлимга юракнинг ишемик касаллиги ва инсульт сабаб бўлади.

Science

P
psixolog_dilfuza_abbosxonovna
@psixolog_dilfuza_abbosxonovna
780

Бир куни Юрий Никулин эрта тонгда ишга кетаётган эди ва даҳшатли фожиага гувоҳ бўлди - пиёдалар ўтиш жойида ёш аёл ва унинг олти ёшли ўғлини машина уриб юборди. Она оламдан ўтди. Бола мўъжизавий тарзда зарар кўрмади. Шунчаки, тўқнашув чоғида унинг қўли онасининг кафтидан тортиб олинган. Юрий Владимировичнинг биринчи қилган иши бола ўзининг майин, қонга ботган онасини кўрмаслиги учун костюмини ечиб, аёлнинг танасини у билан ёпди. Тезда полиция етиб келди, воқеа жойини ўраб олди, тез ёрдам машинаси, ўт ўчирувчилар, томошабинларнинг катта оломони тўпланди. Уларнинг ҳаммаси ҳайратда ва ўкинчда  қолишди ва нима бўлганини муҳокама қилишарди. Негадир шундай бўлдики, йўл четида ўтирган йиғлаётган болагина эътиборсиз қолди. "Бу қандай содир бўлди?" - деб ўйлади Никулин, оломонни тарк этди (полиция таниқли актёрни кўриб, уни тўхтатмади, фақат саломлашди) ва боланинг ёнига ўтирди. Қўлидан келганича тасалли бериб, асалари тасвири туширилган қизил галстугини бериб, кейин уйига, бувисиникига ҳам таксида олиб кетди. Шу куни Никулиннинг Япония делегацияси билан юқори даражадаги  учрашуви бор эди. Юрий Владимирович табиийки кечикди. У деярли бир ярим соат кечикди ва ҳатто офисга костюмсиз (костюм протокол тадбирлари учун махсус чет элда сотиб олинган), галстуксиз, енглари тирсагигача шимарилган оқ кўйлакда кирди. Токио делегацияси раҳбари Ито Кобаяши ва унинг ҳамкасблари Никулиннинг ташқи кўриниши ва кечикишини ҳақорат, осиёлик меҳмонларнинг дипломатик  протоколини бузиш, деб билишди ва циркни қўполлик билан тарк этишди. Фақат беш йил ўтгач, Кобаяши   циркнинг директори Никулиннинг кечикишининг ҳақиқий сабабини,  яъни ўша ҳалокат содир бўлган булвардаги воқеани билиб қолди. Шунда Кобаяши томонидан   Никулин учун компанияга тегишли самолёт жўнатилиб, Япония пойтахтига таклиф қилинди. Юрий Владимирович таклиф қилинган  кабинетда етмиш саккиз нафар япон костюмсиз, галстуксиз, оқ кўйлакда енглари тирсагигача шимарилган ҳолда эгилиб,  таъзим қилишди.

H
HAYOTIY HIKOYALAR
@islom_qizlari
231

#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ Муаллиф: #Н_Шуҳратовна  156-қисм

Асила қайнонасини кузатиб қўяркан, яна бирор ҳафта туришини илтимос қилди... Шамсиддиннинг охирги вақтларда яна ўзгариш сезаётганига кўнгли ғаш эди... — Ойижон, яна қолмадингизда. — Туғилган кунингизда келаман, қизим. Бир ҳафта қолди-ку, шунда келаман, уйга борай, Нафосат йўқ икки ўғил уйни оёғини осмондан қилишгандир. —Майли, ойижон яхши етиб олинг. Имронни етаклаганча уйига кириб кетди.

Тонгни машинада қарши олган йигит, оғриб қолган бўйнини массаж қилиб кўзларини ишқалади. Машинасида турадиган сувни олиб юз қўлини ювди. Кечаги уйга яна бир бор қараб машинасига ўт олдирди-да, иши томон кетди. Маъносиздек туйилаётган кунларда ишида ҳам ҳаловат топа олмади... Нафосатнинг кеча кўзларига ёш олиб кетинг, ёмонсиз деган сўзларини эсларкан юрагига ниш қадалгандек бўларди... ручкасини тақ-тақ столга уриб хаёлга берилди...

Тонг отяпти, тун киряпти... Ҳар доимга ўхшамади тун... Ўғлини ухлатиб соатига қараб Шамсиддин келишига овқатни тайёрлади... ҳар доим келадиган вақтидан бир соат кечикиб келди... Салом йўқ, алик йўқ  қорним тўқ дея хонасига кириб кетди. Дастурхонни йиғиб ортидан чиққан Асила — Яна бошладингизми? Бўлдими? Шу ергачамиди, ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганлари шу эканда. Туғилган кунимни омон-есон ўтказиб олай, кетаман уйимга. Сиз яна бошладингиз. Кеч келишларингиз-у, яна шу ўйнашлар билан юришни. — Эй бўлди қиласанми, йўқми? Бошимга келиб мих қоққандек валдирайсан. Бор ухлагин. Бошим ёмон оғрияпти ўзи. Сенга оғирлигим тушмасин деб ўтирсам, тепамга келиб ади-бади айтасан манга. — Доим шунақа вазиятдан чиқасиз, Аллоҳдан қўрқинг. Сизга ишониб топширилган омонатман. Унутманг. Шамсиддиннинг ёқаси кир бўлган кўйлагини олиб хонадан чиқиб кетди...

— Нафосат, қара яна келибди, эшик тагига шуларни ташлаб кетибди. — Банан олиб келмаптими? Кўзлари қувнаб нарсаларни кўраркан, ҳафсаласи пир бўлди. — Йўқ экан. Қаердан билади сени банан егин келаётганини, олиб чиқиб берайми? — Кун қоронғилашиб қолди-ку — Сенга бу ер қишлоқмиди, кун қоронғилашса магазинлар ёпиб кетадиган, бу ерда энди ҳаёт бошланяпти-ку... Дарсингни қилиб тур, мен беш дақиқада келаман. Гулҳаё қалин кийимини кийиб магазинга чиқиб кетди.

Машина ёнида турган йигит Гулҳаёни кўриб у томон юрди. — Яхшимисиз. — Яхши. Гулҳаё атрофга қараб қўйди. — Уйга чиққанингизда Нафосатга телефонингизни бериб туринг, ёки мени блокдан чиқазсин. Яхшиси телефонингизни бериб туринг, номерингизни беринг, уйга кирганингизда телефон қиламан. — Телефоним йўқ менда. Нафосат ухлаяпти, ҳозир вақти йўқ гаплашишга. Гулҳаё юзини терс ўгирди-да, магазинга кириб кетди. Катта ойналардан қизнинг нима олишини томоша қилиб турган Шаҳриёр Гулҳаёнинг банан олганини кўриб ҳайрон қаради — Кеча анча олиб келгандим-ку, шунчани ким ейди... магазиндан чиққан қизнинг ёнига бормоқчи бўлди-ю, бормади. Кун совуқлигига машинасига ўтирди-да хаёлга берилди... — Тўхта... кўзлари катта-катта очилди. Банан  Нафосатга. Охирги куни ҳам банан еб ухлаб қолганди. Кеча ҳам банан олганди, мана бугун ҳам дугонаси банан оляпти... Шаҳриёр хаёлига келган ўйлардан қувончга тўлди... сал узоқда жойлашган Уселл компанияси томон ҳайдади. Янги сим карта оламан-да, телефон қиламан... — Қаёққадир кетди... деразадан уни кузатаркан банандан бир тишлади-да, пардани ёпди. Ярим соат ўтгач Нафосатга бегона номердан қўнғироқ бўла бошлади... Бир неча жавобсиз қўнғироқдан сўнг хабар келди. Хабарни ўқиган қиз беихтиёр юзига кулгу югурди...

B
bergerlab
@bergerlab
411

Землетрясение М6 у Филиппин! Сейсмичность дня (85): Камчатка, Китай, Тонга, НЗ, Мексика, 83 вулкана https://youtu.be/Eb178H3KA_I

K
kinomands
@kinomands
196

На платформе Netflix вышла южнокорейская дорама «Восточный дворец» («Дворец Тонгун») — историческое тёмное фэнтези о деревенском шамане, который, словно опытный воин с катаной, бесстрашно вступает в бой с духами, призраками и проклятиями в потустороннем мире. Чтобы попасть туда, он каждый раз намеренно лишает себя жизни — утопает в воде, ведь именно вода служит проводником между мирами. На первый взгляд сериал легко принять за экранизацию манги или аниме — такой формат привычен для подобных сюжетов. Однако проект полностью оригинален: его придумали сценаристы, а не адаптировали из другого медиа. По сюжету капризного деревенского шамана приглашают в императорский дворец — ему предстоит изловить речного духа, который убивает представителей королевской семьи. Но простое на первый взгляд задание быстро оборачивается погружением в опасный водоворот дворцовых интриг, тайн и проклятий. Сериал удачно совмещает два направления. С одной стороны, это мрачное фэнтези с пугающими призраками и мистическими чудовищами: сражения с ними показаны эффектно, с активным использованием компьютерной графики. С другой — захватывающий детектив: герои ведут запутанное расследование, чтобы понять, кем был речной дух при жизни и почему он мстит живым. Персонажи действуют почти как следователи: подозревают, опрашивают, следят за подозреваемыми, а после неудач возвращаются к началу и ищут новые зацепки. Отдельного внимания заслуживает необычный спутник главного героя — милый зверёк из потустороннего мира. Но за безобидной внешностью скрывается чудовище, питающееся жизненной энергией людей. Поначалу он представляет угрозу, но со временем привязывается к шаману и становится его союзником в борьбе с призраками. Не могу назвать сериал обязательным к просмотру, но поклонникам азиатских дорам в жанрах мистики и фантастики определённо стоит обратить на него внимание — хотя бы ради первой серии.

B
book_stefany
@book_stefany
1K

🌟🌟«Мы не отбрасываем 🌟🌟тени» Ли Тонгон

У меня получилось меньше залипать в телефон и быстро прочитать книгу! Но она прям малышка.

Это было странно, необычно, как и «Цветы смерти» у автора. Мне понравилось, но я так и не поняла развязку😀 Как-будто книга оборвалась на середине, многое не раскрыли. Думаю, это сделано специально, такой прием от автора – догадайтесь, что было дальше сами. Оценка 8/10

H
HAYOTIY HIKOYALAR
@islom_qizlari
286

#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ Муаллиф: #Н_Шуҳратовна  153-қисм

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Шубҳасизки, Қиёмат кунида, Аллоҳ таоло ҳузурида омонатга энг катта хиёнат эр-хотин бирга ётиб тургандан сўнг, бир-бирининг сирини ёйишдир" деганлар.

Икки йигит бир-бирига қараб энса қотириб қўйди. — Бир ҳафта бурун жа индамаётгандингиз. Ана гапирмадик сенинг хотининг ҳақида. — Бошинг деворга бориб урилганда мана бу хом каллага ақл кираркан. Сенларниям бошинг деворга урилишига озгина қолди. Манов алвасти Севдор ҳақида хотинларинг билса сенларни юзинггаям қарамайди. Қўлимда ушлаб қоламан десаларинг адашасанлар. Бир нарсани энди тушундим. Сенлар билан бошқа ишламаганим бўлсин, бошлиққа айтиб хонамни ўзгатирғизаман. Ҳар кун йигирма маҳал кириб чиқаётган алвастига мениям гирифтор қилишмасингдан, ақлим борлигида кетганим яхши. Шаҳриёр нарсаларини йиғиштириб бошлиқ ёнига кетди. — Жавоб сўраган эдинг-ку. — Эртага бажарадиган ишларимни тугатиб қўйишга келдим, Эртага ишдан эртароқ кетиш учун. — Зиёфатга бормайсанми? Эртага  ишхонамиз тез юксалаётгани учун ҳам очилганига бир йил бўлганлиги учун катта зиёфат беряпман. Бу шикоят аризангни котибамга кўрсат бошқа хона беради. Зиёфатга келгин, сениям ҳиссанг катта. — Хўп, хўп.   Зиёфатдан муҳим ишим бор-ку ичида минғирлаб котиба кўрсатган хонага кирди.

Уйга келди, Ҳусниёр уйдалигини кўриб дарров иш буюрди. — Кечга яхшироқ овқат қил — Ролтон олиб келганман шуни еймиз. Дарсим кўп. Акасидан қўрқадиган Ҳусниёр шундай деганча хонасига кириб кетди. Адаси иш билан сафарга кетган. Аслида бунинг ҳаммаси Гулнозанинг режаси эди... Бу ҳаммаси менга қаршими? Курткасини ечиб аср намозига тайёргарлик кўрди.

— Ака келинойимни қачон олиб келасиз? Ҳусниёр косаларни йиғаракан бир нуқтага тикилган акасига қаради. —Эртага. Эртага олиб келаман, дарси бор, дарсидан чиққанда олиб келаман. —Яхши бўларди. Ширин-ширин овқат ердик, келинойим келганда. —Эс-у дардинг қорин сени. Мен кетдим ухлагани. Шаҳриёр дастурхонга дуо қилдида хонасига кириб кетди. —Уйланмасимдан аввал ҳам ҳаёт шундай зерикарлимиди? Шифтга қараб ётаркан икки кунда Нафосатни соғинганини ҳис қилди...

Тонг. Шошилиб ишга жўнади. Акаси кетишини пойлаб турган Ҳусниёр ойисига қўнғироқ қилди. —Ассалому алайкум ойи, акам бугун ишидан чиқиб келинойимнинг ёнига бораркан. —Ваалайкум ассалом, ҳа яхши. Хабарларни менга айтиб тургин. — Хўп.

Гулноза Нафосатга қўнғироқ қила бошлади. —Ассалому алайкум ойижон, яхшимисиз, яхши дам олдингизми. —Ваалайкум ассалом яхшимисиз қизим. —Яхшиман ойижон. —Менга қаранг бугун эриз ёнингизга боради. Яна эрим келди деб олдига тушиб уйга етиб келманг.Гул олиб борадими, ширинлик олиб борадими, нима олиб борсаям олманг.Ҳозир Шамсиддин картангизга пул ташлади,нима керак бўлса ўша пулга олинг.Шаҳриёрдан ҳеч нима олманг, тушундингизми? —Яна олдингидек бақириб мажбурласачи. —Сизам бақиринг, сиз ундан баттар бақиринг. Жим турманг. Хотинлик бойвачча тазирини есин. Қизлик вақтингизда қандай бўлгансиз, бугунам шундай бўлинг. —Лекин, ойижон,характерини биласиз-ку... —Эй ойижон ойижон, шундай қилаверсанг, қачон қадрингга етади, ҳеч нимадан, ҳеч нима йўқ бир ҳафта қовоқ-тумшуғига қараб юрдинг,етади шунчаси. Мана бир оғиз гап қайтармайдиган Асиланиям тарбия қилиб анаконда қилиб қўйдим.Мана акангиз уйга шом бўлмай келади,хотинини қадрига етди.Шаҳриёрам етсин қадрингга.Олдига тушиб етиб келсанг қайтиб қизим қилмайман. Ана жаҳлимни чиқазганингизга сенлаб гапириб юбордимеэ Гулноза ўзидан хижолат бўлди. —Лекин менга ёқди, ойижон. Анча мотивация бердингиз. Қайтмайман ўқишим тугагунча,бир ой,шу ерда бўламан.Энди сизлаб гапирманг. Сизласангиз бегонага гапиргандек бўлардим...ҳозир ҳақиқий онамнинг гапларини ҳис қилдим. — Асал қизим.Келмагин уйга хўпми. Бирор нима керак бўлса менга телефон қилавер. — Хўп, ойижон. Нафосат эрталабдан ўзига ишонч ҳосил қилиб дарсига кетди... Лекин дарс тугар вақтига келаркан,юраги алланечук урар... гоҳ гоҳ деразадан машиналар турар жойига назар солиб қўярди...

H
HAYOTIY HIKOYALAR
@islom_qizlari
314

#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ Муаллиф: #Н_Шуҳратовна  152-қисм

Тунги бир. Шаҳриёрнинг хона чироғи ёниқ. Беш ой давомидаги тўй расмларини кўраркан, тўйдан аввалги, тўйдан кейинги ёқимли хотираларни эслаб, ўзи ҳам ўтмишга айланган бахтли кунларига сайр қилди...   Бошлиғидан эртанги кун учун жавоб сўраб ёзган хабарига энди жавоб келди.   — Эртага муҳим кун эмаслиги учун жавоб беряпман, эртадан кейин ишда бўлгин. Хабарга қараб жавоб ёзмади, эрталаб ёзаман дея. — Ўқишда бўлмасачи, ўқишда бўлмай қаерда бўлишинг мумкин. Эй тўхта улар ҳар куни ўқишмасди-ку, календарга белгилаб қўйганди-я, Шаҳриёр Нафосатнинг дарс столини, тортмаларни титаркан календарни тополмади. Кейин Нафосатнинг гаплари ёдига тушди-ю, телефонининг будинлигига кирди. — Ўқишга борадиган кунларингни менга белгилаб бергин. Ишдан эртароқ чиққан кунларим олиб кетаман. Деган гапларини эслади, ўшанда Нафосат ўқишдан чиқадиган кунларини Шаҳриёрнинг телефонига будинлик сифатида огоҳлантириб қўйганди... — Эрта дарси йўғакан-у... телефонига қараркан асабийлашди. Тўхта келинойимникига кетмаганми бу қиз. Ойимам шу ерда. Аниқ келинойимникида. Шаҳриёр ётоғига ётди. Ширин хаёл суриб уйқуга кетди. Тонгдан юраги апил-тапил бўлиб уйғонди. Ўзига кофе дамлаб ичди-ю, келинойисининг уйига қараб кетди.   Бозорлик қилиб уйга кирди. — Тойчоғим ўзимнинг Шаҳриёр Имронни қўлига олиб лўппи юзларидан ўпаркан ойисига қаради. —Ойи, уйга юринг. — Кетмайман. Шу ерда қоламан. Уйда иш қилиб чарчаб қоламан-у, бу ерда Асила хизматимни қилиб юрибди. — Кетамиз, ойи, кетамиз. Тайёрланинг. Шаҳриёр Асиланинг ортидан ошхонага кирди. — Келинойи, Нафосат шу ердами? — Йўқ, Нафосат сиз биланмасми? Гулнозадан ҳамма гапни билган бўлса-да, ўзини билмаганликка олди. — Йўқ-даа мен билан эмас. Ойим кетказиб юборибди. Майли ойимнинг ёнига чиқай-чи.  — Ойи, кетайлик, юринг. Акам билан келинойимниям ёлғиз қолсин-да. — Айғоқчилик қилаётганим йўқ, уйдаги қизим йўғакан бу қизим ёнидан кетмайман. Ана кетсанг кетавер катта кўча. Гулноза набирасини эркалаб тиззасига ўтирғизди. Шаҳриёр ҳафсаласи пир бўлиб чиқиб кетди. Нафосатнинг уйига бораман, агар у ердаям бўлмаса ўқишига бораман, лекин бугун ўқиши йўқ-ку... Машинасини эски кўчалар томон ҳайдади.

— Ассалому алайкум ойи, яхшимисиз. Илиқ чеҳра билан кутиб олган қайнонаси билан саломлашди. — Келинг ўғлим қудалар яхшими, Асила, Нафосат яхшими? — Ҳҳааа ҳамма яхши. Нафосат яхшими дейилганини эшитиб юраги шиғ этди. — Нафосатниям олиб келмапсиз-да, ўтириб кетардингиз. Шаҳриёрнинг қўлидагиларни оларкан — Овора бўлибсизда ўғлим. — Йўғе ойи овораси бораканми, шу кўчага йўлим тушганди бир кўриб ўтай дегандим, янаги сафар олиб келаман Нафосатни. Ишга шошаётгандим, майли уйдагиларга салом айтиб қўйинг. Шаҳриёр ичкарига кирмай дарвозадан қайтди. — Аллоҳим, бу қиз қаерда экан... Ойи, ойи... нимага ҳаммангиз қайсарсизлар... уйга келганингиздаям эритиб айтитардим. Шаҳриёр машинасини бурди-ю, ишига ҳайдади.   — Жавоб сўрагандинг-ку.   — Эртага ишдан эртароқ чиқиш учун, эртанги ишларимниям қилишга келдим.   — Майли, майли сенга бир гап гапириб бўлмайди, бунча қовоғингдан қор ёғаяпти. — Хотининг кетиб қолдими? Ўшандаги икки йигит бир-бирига қўл ташлашиб кулишди. — Менга қара. Менга тегишли инсон ҳақида гапирма. Ўзи сенларнинг гапингга кириб, хафа қилиб қўйдим. Ҳамма айб хотинларингда эмас, сенларнинг ўзингда экан. Хотин сенларга фақат ётоқда керак шунақами? Касал бўлса, харажатли иши бўлса секин узоқлашишасан. Неччи марта эшитдим ўз оғизларингдан хотиним касал бўлганди, онасиникига жўнатвордим деган гапларни. Хотинни тарбия қилинмайди, унга меҳр берилади. Хотинларинг сенларнинг меҳрсизлигинг сабаб ўзига қарамайди... сенларнинг эътиборсизлигинг сабаб сенларга яхши гапирмайди. Ҳамма айб ўзларингда экан. Тўғри йўлда юрадиган аёлингни, қинғир йўлда юрибди дебам гапирасанлар. Сенлар даюссанлар.Эркак аёли ҳақида бошқа бир эркакка гапирганини сенларда кўрдим ҳайф сендек эркакларга.

H
HAYOTIY HIKOYALAR
@islom_qizlari
354

#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ Муаллиф: #Н_Шуҳратовна  150-қисм

Нафосат дарс қилаётган жойида ухлаб қолган ёнида эса бир нечта банан пўчоқлар... Яна бири эса қўлида қолиб кетган эндигина бир тишлаб еб бошқа қўлига ручка ушлаган, бироз дам олай дея бош қўйган-у, банан ҳам ручка ҳам қўлида қолиб ухлаб қолган... Шаҳриёр қизнинг ухлаб қолганига кулиб қўлидаги бананни қўйди-да, ўзини кўтариб жойига ётқизди. Сергак ухлайдиган қиз чўчиб уйғониб кетди. Ойна ёнида кийимларини ечаётган Шаҳриёрни кўриб дарров ўрнидан турди. Бир ҳафталик "чиройли гаплари" сабаб Шаҳриёрни кўрса қўрқув босадиган бўлиб қолганди. — Оовқат тайёрлаб берайми, қорнингиз очми? — Шартмас. Қорним тўқ. Нимага дарс қиляпсан, ўқишингни ҳал қиламан дедим-ку. Аввалгидек жиддий тус олиб қизга қаради. — Эсимдан чиқмасин дедим-да, битирув малакавий ишимга тайёргарлик кўрмасам бўлмайди. Гулноза айтган гапларни айтмади. — Йиғиштир, дарс-парсингни керакмас битирувиям бошқасиям. Уйда ўтирасан энди. Қизнинг ёшланган кўзларига қаради-ю, ичи эзилди. Эзилса-да, ўзини жиддий тутиб ювиниш хонасига кириб кетди. Қиз томчи-томчи тушаётган ёшларини артиб, дарс столига қаради, қолиб кетган бананини еди-да, пўчоқларини йиғиштириб қўйди. Кўнгли яна банан тусаса-да ярим тунда қаердан топишини ўйлаб хўрсиниб қўйди... Дарс столини тартибга келтириб таҳоратини янгилаб, жойнамозини олди-да, намоз ўқишга кириб кетди.   Ювиниб чиққан йигит қизнинг йўқлигини кўриб ёнидаги хонани очиб кўрди, намоз ўқиётган қизнинг ёнига боришга ошиқди-ю, қайтиб жойига ётди...   Душанба куни ишга кеч бориши сабабли, эрталаб кеч уйғонди... хона ҳар доимгидек тоза ва озода, Шаҳриёрнинг кийимлари доимгидек дазмолланган ҳолда. Юз-қўлини ювиб ташқарига чиқди. Кун анча совуқ. Тумишиб овқатланадиган хонага борди. Нимагадир Нафосат йўқ. — Ассалому алайкум ойи, яхши дам олдингизми? — Ваалайкум ассалом яхши. Гулноза чойини ичиб телевизорга қаради — Нафосат уйдами? — Йўқ! — Қаерда унда уйда бўлмаса. Ўқишга бормаяпти-ку. — Кетди, Нафосат. Ўзим жўнатиб юбордим. Қачонгача сени бақириқларинг-у эшитади, қачонгача меҳрсиз нигоҳларингга қараб тунни тонг қилади. ҚАЧОНГАЧА? Ўзим жўнатиб юбордим. Қанча кетмайман деса ҳам жўнатвордим. Орангизда ҳали бола йўқ, ажраштириб ўзим Нафосатга инсофли эркак топиб турмушга бераман. — Ойиии!!! Нималар деяпсиз, қаёққа кетади, нимага кетказасиз. Ахир бугун... Шаҳриёр бошини ушлаб чуқур уҳ тортди. — Ойиии бу уни синаш учуниди-ку... — Нима сенга Нафосат тажриба қуёними синайдиган-а? Бировнинг қизи уям. Орада фарзанд йўқлиги айни муддаода ўзи. Тезроқ ажарштиради. Ўзи бошида сени Севинчга уйлантирсам бўларкан... бир хил бўлиб юришардинг. — Ўқишга кетган-у, бугун келади, сиз атай мени қўрқитиш учун айтяпсиз. — Қўрқдингми? Келмайди бугун. Эрталабдан ўзим жўнатиб юбордим. Кеча келиб қилган дағдағаларингни мен эшитдим. Қизгаям шунақа гапирасанми? Шу вақтгача отанг менга бақирмаган. Гулноза дуо қилди-да, ўрнидан туриб кетди. Салдан кейин келиб.— Нафосат бўлмаган уйда менам яшамайман. Акангникига кетаман. — Ойи, ҳеч бўлмаса қаёққа жўнатганингизни айтинг. — Хотин керакми топиб ол. — Ойиии... Шаҳриёр хато қилганини, боши деворга бориб қаттиқ урилганда ҳис қилди...

L
Lana_Fairytale
@lana_fairytale
165

Остросюжетные новинки от Inspiria, которые будем читать в августе🔥

Четыре книги — четыре повода затаить дыхание: юридический триллер, пронзительная проза, уютный детектив и игра с сюжетом, где страницы могут стать уликами.

🔎 Стив Кавана — «Сделка»

Одна подпись — и ты выходишь на свободу. Но чем выгоднее сделка, тем страшнее вопрос: кого и что ты отдаёшь взамен — правду, близких или самого себя? Новая книга от мастера жанра последних лет.

🔎 Ли Тонгон — «Мы не отбрасываем тени»

Это книга о том, что прячут за молчанием — и как оно всё равно проступает наружу. Тонкая, напряжённая история, где прошлое догоняет не криком, а тихим, неотвратимым шагом. От автора хита "Цветы смерти".

🔎 Энн Клэр — «Вино, сыр… и убийство на десерт»

Сначала — аромат вина и идеальная сырная тарелка. Потом — убийство, которое портит вечер, но запускает расследование, от которого невозможно оторваться: уютно, остроумно и с тёмной изюминкой. Лучший выбор для любителей cozy crime.

🔎 Эми Шаумберг — «Убийства по книге»

Кто-то убивает так, будто следует чужому сюжету — слишком красиво и слишком точно. Когда литература начинает диктовать реальность, остаётся лишь одно: успеть дочитать до финала раньше убийцы. Для фанатов напряженных триллеров.

📚А какая книга заинтересовала вас? Пишите в комментариях!

B
bergerlab
@bergerlab
450

Землетрясение у Хубсугул! Сейсмичность дня (91): Камчатка, Китай, Тонга, Мексика, Чили, 83 вулкана https://youtu.be/UyGhSHnS9dE

К
К-МИКСИТ
@news_korea
301

60 молодых корё-сарам собрались в Гуми

С 4 по 8 августа в Гуми (구미) и Кёнджу (경주) проходит программа для молодых представителей корё-сарам, живущих в разных странах. В ней участвуют около 60 человек.

Участники изучают историю переселения корё-сарам и культуру своих предков. Для них также подготовили лекции по выбору профессии, встречи с наставниками, посещение предприятий и командные проекты.

В программу вошли поездки в исторические места Кёнджу - дворец Тонгун и пруд Вольджи (동궁과 월지), комплекс Тэрынвон (대릉원) и храм Пульгукса (불국사). Организаторы планируют продолжать программы, которые объединяют молодёжь корё-сарам из разных стран.

Новость от @vsya_korea.

H
Hikoyalar (G&M)
@hikoyalar
888

Азонлаб беўхшов аккиллаган кучугини кавушини қўлига олиб уч-тўрт урди. Маликнинг асаби баттар бузилди. Нарироққа бориб яна ўша зайлда ит аккилай бошлади. -Ҳе онангни.... Бўралатиб сўкди. Ит барибир шаштидан тушмади. Пахса девордан кесак узиб отди. -Кет ей энангни.....Дам бўласанми йўқми?! Бу орада хотини челакни кўтариб ошхона томонга ўтди. Орқасига қорайиб қолган чойнакка сув тўлдириб ўчоққа олов ёқа кетди. Малик ит билан баравар жанжал қилар эди. -Оналарингниям.... -Индаманг дадаси, бир жойи оғригандир шу бечоранинг ҳам. -Қаери оғрийди? Сенга айтдими? Хотинини ҳам бир пул қилиб сўкиб берди. Хотини қопдан қотган нон олиб, кучукни четроққа чақириб нонни кучукка узатди. Бир оёғи қорни билан оппоқ, қолган қисми қора жундор кучук аёлнинг тиззасига бошини текказиб суйкаланди. Аккилламасдан ана энди ғинший бошлади. -Ма ол, жонивор. Ўзи нима бўлди? Бирор еринг оғридими? Қотган нонни шундоқ ерга қўйиб орқасига қайрилди. Кучук тағин тиззасига суйкалиб одимлади. Ўчоққа ўтин қўйиб, чойни қайнатиб олди. Болалари ҳали замон уйғониб мактабга кетиши керак. Ҳали шифокорга учраши керак. Қорнидаги ҳомиласи бироз безовта қиляпти. Ҳеч кимга билдирмасдан юргани билан қорнида тортишиш, оёқларида жиддий шишлар пайдо бўлган. Бехосдан нафас олиши қийин бўлиб қолади. Бировга сездирмайди. Сабр қилади. Дастурхон бошида ўтириб ҳаммага чой узатиб чиқди. -Ойдин, мактабга кетишда дастурхонни чиройли қилиб йиғиштириб кет. Кўрпачада ушоқлар сочилиб қолмасин, ҳаммасини териб товуқларга ташлагин. Малик қошини кериб хотинига гап ташлади. -Ҳа, аммангни тўйими, каллаи саҳардан уйни ишларини бўлиб қолдинг? -Шаҳарга тушаман дегандим. -Хўш? -Кўрикдан ўтаман дегандим, анча улғайиб қолди. -Эртага борарсан, кўрик қочган ери йўқ. Бугун жўхориларни ўриб чиқ, Эшматнинг ҳашаридан келсам майдалаб оламиз. Ҳа, бизни хўрозни алоҳида катагига ўтказиб қўй. Кучини кетказмасин, эртадан сўнг олиштиргани олиб бораман. Малик юзи олдидан олдинма-кетин кафтларини елпиган мисол ўтказиб ўрнидан турди. Хотини бир оғиз ҳам гапиролмади. Гапиришга уринмади ҳам. Болаларини мактабга жўнатиб, хўрозни катакдан олгани кирмоқчи бўлиб турган эди, кўз олди қора туман бўлиб кетди. Бирдан бўғзига ҳаво тиқилди.

Адирда қизғалдоқлар чиқибди. Кенжатойи ҳам эндигина қадам босган. Оппоқ яктакчалари жуда ярашиб турарди. У боласини қизғалдоқлар орасига юргизиб кўрмоқчи бўлди. Болани ерга қўйиши билан ўзини ўнглаб олиб тез-тез қадам ташлаб кета бошлади. Бирдан унга етиб бўлмай қолди. Югуравергани билан ета олмайди. Болакай чаққонлик билан қизғалдоқлар орасида шаҳдам қадамлар билан кетиб борарди. Тўсатдан тўхтади, ортига қайрилиб, нафаси бўғзига тиқилиб, ортидан келаётган онасига беихтиёр кулиб қаради. -Болам, шошмагин. Болакай югуриб кетаверди. Аёл шаҳд билан югура туриб чуқурликка тушиб кетди. Тепадан кучук овози келарди.

Кучук шаҳд билан катак ичида йиқилиб қолган аёлнинг етагидан тортқилар, уни чиқазиб олишга уринарди. Аёл бироз ўзига келгандек бўлди-ю, ташқарига эмаклади. Чунонам кучук аккилардики, қулоқ қоматга келиши мумкин эди. Бу орада ҳашардагилардан бири Маликдан "кучукнинг овози сеникидан келяптиёв," деди. -Онасини эмгур, тонгдан бери шуйтиб ётибди. Борсам бошини узиб ташлайман. Бамайлихотир ишида давом этди. Бу орада тез ёрдам машинаси сирена чалиб ўтди. Малик гап отди жўраларига. -Бу атрофда кимдир ўламан деб ётувмиди? Ана ўламан деб қолди шекилли.

Касалхона ичкарисидан ҳеч ким бу катта кучукни олиб чиқазиб ташламади. Операция хонаси эшиги олдида ит сергак турар эди. Қулоқлари диккайган. Гўё бу ерда шовқин қилмаслик керак эканини билгандек, сукутда эди. Эшик очилиши билан сергак ўша томонга қаради. Думини ликиллатиб шифокорга савол назари билан қаради. -Онасини асраб қолдик, холос. Кучук турган ерида полга ётиб олди. Олд оёқлари устига бошини қўйиб, паст овозда ғинший бошлади. Малик шоша-пиша касалхона эшигидан отилиб кирди. Эшик олдидаги ҳамшира аёлга юзланди. -Қаерда у? -Кимни айтяпсиз? -Хотиним, хотинимни тез ёрдам олиб келганмиш. -У аёлни ҳозир палатага олишяпти. Тўғрига юрасиз. Эшик олдидаги кучукни кўриб ўша томонга югурди. Кучук Маликка бир марта ҳам қарамади.

H
Hikoyalar (G&M)
@hikoyalar
921

Шифокор Маликка бола она қорнида ўлиб қолганини, вақтида улгуришганида аёл ҳам ўлиб қолиши мумкин эканини айтди. Аёлни палатага кўчиришаётган экан. Ғилдиракли аравачада ётган аёлни йўлак бўйлаб олиб кетишар эди. Малик хотини томон югуриб борди. Кучук ундан олдин аравачага етиб олиб, Маликнинг йўлини тўсди. Тонгдаги каби баланд овозда аккилай бошлади.

Нуриддин Зиё

💞🌹МУХАББАТ🌹 ОШЁНИ🌹 💞
@bahtlim
689

Ҳамид Машхурани ўзининг ва Амиранинг ётоқхонасига бошлаб кирди. Хонада ҳали ҳам Амиранинг севимли атири — бинафша ҳиди анқиб турарди. Машхура остонадан ҳатлар экан, бадани музлаб кетди. Токчадаги Амиранинг ти сурати унга қараб тургандек туюлди. — Мана, келдинг. Шуни хоҳлагандингку, — деди Ҳамид бўшлиққа тикилиб. — Энди мана шу хонада, яша. Мен сени бахтли қила оламанми ёки йўқ, билмайман. Чунки менинг юрагим бугун қабрда қолди. Мени бутун борлиғим эди у. Қолсангам кетсанг ҳам менга аҳамияти йўқ. Чунки менга қизиғинг ҳам йўқ. Машхура жавоб бермади. У каравот четига омонатгина ўтирди. Карават устидаги чойшаб ҳам Амиранинг нақадар дидли эканини билдириб турарди. Амиранинг очиқ қолган пардоз қутисига кўзи тушдию, ичида аллақандай ваҳима уйғонди. Гўёки ҳозир эшик очиладию, Амира кириб келиб: “Менинг жойимда нима қиляпсан?“ дейдигандек эди. Ҳамид эса ҳатто унга қайрилиб ҳам қарамади. Аллақандай дори ичганча краватга ўтирди. Шунда кўрди Машхура. У чиндан ҳам Амирани севар экан. Ҳамид йиғлаётганди. Бу йиғи Машхурани қалбини тирнамай қолмади. Ҳамид бутун умр ўзгасини севиб ўтадими?

***

Ҳолниса опа ҳовлидаги сўрида тонггача мижжа қоқмай ўтирди. У ўзини лаънатларди. Бир томонда — ибодат, умра зиёрати, “Ҳожи она“ деган ном; иккинчи томонда — ўз ўғлининг шармандагарчилиги. - Қаерда хато қилдим? Яқинлари ҳам уни олдига келишга журъат қила олмадилар. Чунки Ҳонисага айни дамда жуда оғир эди.

- Эссиз, гулдек келиним қаро ерда ётибди. Зинони касри урган у бечорага.

***

Жавлон яна шифохонада. Докторлар Гулига жавоб бериб юборамиз дейишди. - Сен ўлмайсан. - Мени кечиринг, сизни анча қийнаб қўйдим. - Гули... Жоним мени ташлаб кетишингга йўл қўймайман. Жавлон кўз ёшини кўрсатмаслик учун ташқарига чиди. Чўнтагида бир сўми ҳам йўқ. Ҳатто бугун дори ололмади. Қарз сўрамаган одами қолмади. Кеча эшитган гапи миясида айланаверди. “Ҳожи ая келинини тиллалари билан кўмдирибди.

Айтишларича кимсан Ҳожи аяни келини биттагина кафан билан кетадими деганмиш“ Жавлон тунда хотини ухлаганидан фойдаланиб кечагина ўлган келинчакни қабрига яқинлашди. Тун. Атрофда ҳеч ким йўқ. Қабристон жуда сокин. У аста қабрни ковлашга тушди. Ваҳима босилсин дея валерианка ҳам ичиб келганди. Ниҳоят тахталарга етди. Битталаб суғуриб ола бошлади. Кейин жасадни пайпаслаганча тиллаларни ечиб олишга тушди. Қулоғидаги зиракни энди олганди ҳамки... Юраги тўхтаб қолай деди, оёқларидан мадор қочди.

Жавлоннинг нафаси бўғзига тиқилди. Тўсатдан қабр ичида нимадир қимирлагандек, совуқ ва қаттиқ бир қўл унинг билагидан маҳкам тутгандек туюлди, туюлдимас, аниқ тутди. У қўрқувдан бақириб юбормоқчи бўлди, лекин овози чиқмади. Қабрнинг қоронғу бағрида Амиранинг бўздек оқарган юзи ва ҳиссиз кўзлари унга тикилиб тургандек эди. Ё Аллоҳ у нафас оляптими? Жавлон ўзини қандай қилиб қабрдан ташқарига отганини билмай қолди. - Ёрдам... Заифгина овоз тун бағрига сингиб кетди. - Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ Аллоҳ ўзинг кечир. У тинмай шу сўзни айтганча қайта қабрга яқинлашди. Телефонини чироғини қабр ичига йўналтирди. Дахшат... - Сен... - Жавлон... Жавлон ака... Мен... Қаердаман?

Жавлон чўккалаб ўтириб қолди. У атрофни унча англолмай турарди. - Амира... Сен ... Амира қабр эканини ҳис қилдию бақирганча оғзини ёпди. Кейин ҳушини йўқотди. Жавлон Аллоҳни номини тилдан қўймай Амирани чиқариб олди. Қабрни пала партиш ёпди. Қизни кўтардида шифохонага равона бўлди. Гули ётган шифохонада Амирага биринчи ёрдам кўрсатилди. Аммо у ўзига келмади. Кучли қўрқув ўз таъсирини кўрсатганди. Гулини эса аҳволи оғирлашиб Жавлон у билан оввора бўлди. Ҳатто телефони йўлда тушиб қолганини сезмаган ҳам экан. Жавлонни ҳам қўрққани таъсир қилиб унга ҳам тинчлантирувчи укол қилишга тўғри келди. Шу муаммолар билан Амирани уйидагиларига хабар бериш бироз кечикди.

ДАВОМИ БОР...

@bahtlim

💞🌹МУХАББАТ🌹 ОШЁНИ🌹 💞
@bahtlim
1.1K

📚СЕН БОРСАНКИ. 19-қисм.

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

#СенБорсанкиХикоя

Шифокорнинг совуқ гаплари юракларни ларзага солди. Ҳамиднинг бақириғи осмонни тутди, у Амиранинг жонсиз қўлларини маҳкам қисиб, “Уйғон, ҳазиллашма!“ деб йиғларди. Ҳолниса опа эса эшикка суянганича қотиб қолган, лаблари титрар, кўзидан ёшларни тиёлмасди. Унинг хаёлидан фақат бир нарса ўтарди: “Мен унга пирог пишир дедигим учун ўлдими? Нима қилиб қўйдим?“ Ҳовли бир пасда одамга тўлди. Қўшнилар, қариндошлар... Ҳамма Амиранинг “увол кетгани“ ҳақида пичирлашарди.

***

Ҳожи онани уйида тумонат одам. - Қандай ўлибди? Қўшнилар бир бирига шивирлаб қолган, кечагина гулдек очилиб юрган келинчакни ўлганига ишонгиси келмасди. Ахир у ҳар тонгда қўшниларни ҳам дарвозаси тагигача супуриб чиқарди. - Торт пиширмоқчи экан. Миксериними, блендерними токка улайдиган жойини сими чиқиб қолган. У эса скотчлаб ишлатаверибди. Бирдам нам қўли ўша жойга тегибди. - Эссизгина, жуда ёшда. Тағин тўйига олти ой бўлибди зўрға. - Бўйида йўқмикан? Нариги қўшни ҳам гапга аралашди. - Менимча йўқ. Индашмадику, бечорани онасига раҳмим келяпти. Икки марта тез ёрдам келдия... - Бувиси эди, онаси чет элдан келолмаганов. - Докторлар юраги тўхтаб бўлган дебди. Ҳожи она шу ердаям айтганини қилиб, келинини жасадини ёргани қўймабди. Тиғ тегса жаннатга тушмасмиш. Ювғучи маййитни ювишга кириб кетган. Ҳовлида эса Ҳожи она кўксига уриб йиғларди.

Мавлуда опа ўзига таниш қизни изтироб билан покларди. - Бирам чиройли, бирам одобли эди. Қўли кўксидан тушмасди. Ҳатто унинг кўзларига ёш келди. Ҳолниса битта қути билан кириб келганида унга ҳайрон қаради. - Буни келинимга тақинг. - Ҳожи опа бу мумкинмас биласизку. - Билмайман. Келиним бебаҳо эди. Уни шу тиллалар билан кафанлайсиз. Мавлуда опа бош тортди. Кейин эса Ҳолниса кутиб турди. Кафанланиб бўлай деб қолганда келинини қўллари, бўйни қулоқларига брилиантларни тақа бошлади. - Барибир бошқа бировга беролмайман. Уни ўзиники эди. Ўзи билан кетсин. Атрофдагилар гапирди. Аммо фойдаси бўлмади.

Мавлуда опа дахшатдан қотиб қолган бўлсада, Ҳожи онанинг кўзларидаги чексиз ғамни кўриб, ортиқ эътироз билдира олмади. Амира оппоқ кафан ичида, қулоғидаги брилиант зираклар ва бўйнидаги қимматбаҳо шодалар билан худди ухлаб ётган маликага ўхшарди. Фақат бу гўзаллик энди ҳеч кимга қувонч келтирмасди. — Рози бўл, болам... — пичирлади Ҳолниса опа унинг совуқ пешонасидан ўпаркан. — Сенга буюрган ўша пирогим заҳар бўлди. Мени кечир... Ҳовлида эркаклар йиғилган, ҳамма жимжит. Ҳамид деворга суянганича, нигоҳлари бир нуқтага қадалган. У Амира билан ресторанда ўтирганини, унинг “эримнинг ҳаётида битта бўламан“ деган гапларини эслаётгандек эди. - Нега мени ташлаб кетдинг? Мени кечир... Майитни тобутга солиб кўтаришганда ҳам ох тортиб юборди. Эндигина йигирма баҳорни қарши олган эди келинчак. Ҳамид қабрга қўйишгандаям уни олдидан кетолмай анча пайт йиғлаб ўтирди. У ишонолмасди суюклисининг бу дунёдан кетганига .

***

Мавлуда опа уйга ҳорғин кириб борди. - Ойи нима бўлибди? Жавлон сўради. - Ток урибди. Бечора ёш кетди. Қандай қиз эдия. Қайнонаси диндан хабари бўлсаям , қанча йўқ десам ҳам уни тиллалари билан кўмдирди. Жуда кўп тилла эди. Афсус ўликка уни кераги йўқ.

- Жинними у аёл? - Билмадим, стрессдандир. Келинига торт пишир деб у айтган экан. Ҳадеб ўзини айблаяпти. Аксига Руслан билан хотини ҳам келолмаган. Машхура эса нима дейишни билмай гаранг ҳолатда ўтирарди. Энди нима бўлади? Хурсанд бўлсинми хафами? Жавлон яна қайта шифохонага тушган Гулини ёнига кетди. Мавлуда опа кийимларини алиштириб боши оғригани учун дори ичди. Кейин эса ухлаб қолибди. Ярим тунда қизини хонасига кирганди дахшатдан қотди. - Сен... Машхура қорнини қўли билан пана қилди. Аммо кеч эди. - Мени тириклай кўммоқчимисан? Сен... Сен ифлос. Қизига бориб тарсаки туширди. - Кимдан бу хароми? Машхура жим тураверди. - Гапир қ....қ - Ҳамид акамдан. - Шунчаликка бордингми? Дарров этагингни очиб бердингми? - Уйланаман деди... Кейин менга шу кунгача тузук совчи келмади. Итам сўрамади. Балки шу йўл билан уни олиб қоларман ёнимда дедим. Машхура йиғлаб юборди.

@bahtlim

C
comfort_logisticuz
@comfort_logisticuz
590

🌐Хайрли тонг Хурматли мижозларимиз🇨🇳🇺🇿

⏰Бугунги Иш вакти:12:00 дан 20:00 гача

🚕Яндекс хизмати  соат: 13:00 дан 20:00 гача

🚚Почта хизмати: 16:00 гача

🤙Телефон:  91-443-01-77 👤Админ: @comfort_admin1 🤖ID CODE: @comfortlogistic_bot 📱TELEGRAM: @comfort_logisticuz

🌐Доброе утро, уважаемые клиенты! 🇨🇳✈️🇺🇿 Мы рады снова быть с вами! Сегодняшний график работы:

⏰Рабочее время офиса: с 12:00 до 20:00 🚕Яндекс-доставка: с 13:00 до 20:00 📦Почтовая служба: до 16:00

🤙Телефон: 91-443-01-77 👤Админ: @comfort_admin1 🤖ID CODE: @comfortlogistic_bot 📱Наш Telegram-канал: @comfort_logisticuz

✨ Быстро, удобно и надёжно — мы работаем, чтобы вам было комфортно!

A
angren_masjid_official
@angren_masjid_official
639

📒 إنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا

🤲 “... албатта намоз мўминларга ⏰ вақтида фарз қилингандир” 📕 (Нисо сураси, 103-оят).

🗓️ 2026/1448 ЙИЛ 4 АВГУСТ СЕШАНБА САФАР ОЙИНИНГ 21-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ 🕰️ (Тошкент шаҳри вақти билан)

🕋⏰ ТОНГ - 03:48 🕋⏰ ҚУЁШ - 05:16 🕋⏰ ПЕШИН - 12:34 🕋⏰ АСР - 17:30 🕋⏰ ШОМ - 19:42 🕋⏰ ХУФТОН - 21:06

📚 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🪶 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: 🤲 «Жаннатнинг калити – намоз Намознинг калити – таҳорат» 📒 Абу Довуд ривоят қилган. 🌐 Каналга уланиш 📱 Дўстларингизга улашинг ✅️ T.me/+yICj7y5gZWQ0OTky

М
МИР КНИЖНОЙ ЗМЕЙКИ🐍📚
@veronabooks777
195

Остросюжетные новинки от Inspiria, которые будем читать в августе🔥

Четыре книги — четыре повода затаить дыхание: юридический триллер, пронзительная проза, уютный детектив и игра с сюжетом, где страницы могут стать уликами.

🔎 Стив Кавана — «Сделка»

Одна подпись — и ты выходишь на свободу. Но чем выгоднее сделка, тем страшнее вопрос: кого и что ты отдаёшь взамен — правду, близких или самого себя? Новая книга от мастера жанра последних лет.

🔎 Ли Тонгон — «Мы не отбрасываем тени»

Это книга о том, что прячут за молчанием — и как оно всё равно проступает наружу. Тонкая, напряжённая история, где прошлое догоняет не криком, а тихим, неотвратимым шагом. От автора хита "Цветы смерти".

🔎 Энн Клэр — «Вино, сыр… и убийство на десерт»

Сначала — аромат вина и идеальная сырная тарелка. Потом — убийство, которое портит вечер, но запускает расследование, от которого невозможно оторваться: уютно, остроумно и с тёмной изюминкой. Лучший выбор для любителей cozy crime.

🔎 Эми Шаумберг — «Убийства по книге»

Кто-то убивает так, будто следует чужому сюжету — слишком красиво и слишком точно. Когда литература начинает диктовать реальность, остаётся лишь одно: успеть дочитать до финала раньше убийцы. Для фанатов напряженных триллеров.

📚А какая книга заинтересовала вас? Пишите в комментариях!

B
books_holy_anna
@books_holy_anna
165

Остросюжетные новинки от Inspiria, которые будем читать в августе🔥

Четыре книги — четыре повода затаить дыхание: юридический триллер, пронзительная проза, уютный детектив и игра с сюжетом, где страницы могут стать уликами.

🔎 Стив Кавана — «Сделка»

Одна подпись — и ты выходишь на свободу. Но чем выгоднее сделка, тем страшнее вопрос: кого и что ты отдаёшь взамен — правду, близких или самого себя? Новая книга от мастера жанра последних лет.

🔎 Ли Тонгон — «Мы не отбрасываем тени»

Это книга о том, что прячут за молчанием — и как оно всё равно проступает наружу. Тонкая, напряжённая история, где прошлое догоняет не криком, а тихим, неотвратимым шагом. От автора хита "Цветы смерти".

🔎 Энн Клэр — «Вино, сыр… и убийство на десерт»

Сначала — аромат вина и идеальная сырная тарелка. Потом — убийство, которое портит вечер, но запускает расследование, от которого невозможно оторваться: уютно, остроумно и с тёмной изюминкой. Лучший выбор для любителей cozy crime.

🔎 Эми Шаумберг — «Убийства по книге»

Кто-то убивает так, будто следует чужому сюжету — слишком красиво и слишком точно. Когда литература начинает диктовать реальность, остаётся лишь одно: успеть дочитать до финала раньше убийцы. Для фанатов напряженных триллеров.

📚А какая книга заинтересовала вас? Пишите в комментариях!

К
Книжная ведьма
@bookwitchlove
173

Остросюжетные новинки от Inspiria, которые будем читать в августе🔥

Четыре книги — четыре повода затаить дыхание: юридический триллер, пронзительная проза, уютный детектив и игра с сюжетом, где страницы могут стать уликами.

🔎 Стив Кавана — «Сделка»

Одна подпись — и ты выходишь на свободу. Но чем выгоднее сделка, тем страшнее вопрос: кого и что ты отдаёшь взамен — правду, близких или самого себя? Новая книга от мастера жанра последних лет.

🔎 Ли Тонгон — «Мы не отбрасываем тени»

Это книга о том, что прячут за молчанием — и как оно всё равно проступает наружу. Тонкая, напряжённая история, где прошлое догоняет не криком, а тихим, неотвратимым шагом. От автора хита "Цветы смерти".

🔎 Энн Клэр — «Вино, сыр… и убийство на десерт»

Сначала — аромат вина и идеальная сырная тарелка. Потом — убийство, которое портит вечер, но запускает расследование, от которого невозможно оторваться: уютно, остроумно и с тёмной изюминкой. Лучший выбор для любителей cozy crime.

🔎 Эми Шаумберг — «Убийства по книге»

Кто-то убивает так, будто следует чужому сюжету — слишком красиво и слишком точно. Когда литература начинает диктовать реальность, остаётся лишь одно: успеть дочитать до финала раньше убийцы. Для фанатов напряженных триллеров.

📚А какая книга заинтересовала вас? Пишите в комментариях!

B
bergerlab
@bergerlab
514

Землетрясение в Египте! Сейсмичность дня (106): Байкал, Камчатка, Китай, Тонга, Мексика, 83 вулкана https://youtu.be/bW35TdAFaLk