#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ
Муаллиф: #Н_Шуҳратовна
153-қисм
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Шубҳасизки, Қиёмат кунида, Аллоҳ таоло ҳузурида омонатга энг катта хиёнат эр-хотин бирга ётиб тургандан сўнг, бир-бирининг сирини ёйишдир" деганлар.
Икки йигит бир-бирига қараб энса қотириб қўйди. — Бир ҳафта бурун жа индамаётгандингиз. Ана гапирмадик сенинг хотининг ҳақида.
— Бошинг деворга бориб урилганда мана бу хом каллага ақл кираркан. Сенларниям бошинг деворга урилишига озгина қолди. Манов алвасти Севдор ҳақида хотинларинг билса сенларни юзинггаям қарамайди. Қўлимда ушлаб қоламан десаларинг адашасанлар. Бир нарсани энди тушундим. Сенлар билан бошқа ишламаганим бўлсин, бошлиққа айтиб хонамни ўзгатирғизаман. Ҳар кун йигирма маҳал кириб чиқаётган алвастига мениям гирифтор қилишмасингдан, ақлим борлигида кетганим яхши. Шаҳриёр нарсаларини йиғиштириб бошлиқ ёнига кетди.
— Жавоб сўраган эдинг-ку.
— Эртага бажарадиган ишларимни тугатиб қўйишга келдим, Эртага ишдан эртароқ кетиш учун.
— Зиёфатга бормайсанми? Эртага ишхонамиз тез юксалаётгани учун ҳам очилганига бир йил бўлганлиги учун катта зиёфат беряпман. Бу шикоят аризангни котибамга кўрсат бошқа хона беради. Зиёфатга келгин, сениям ҳиссанг катта.
— Хўп, хўп.
Зиёфатдан муҳим ишим бор-ку ичида минғирлаб котиба кўрсатган хонага кирди.
Уйга келди, Ҳусниёр уйдалигини кўриб дарров иш буюрди.
— Кечга яхшироқ овқат қил
— Ролтон олиб келганман шуни еймиз. Дарсим кўп. Акасидан қўрқадиган Ҳусниёр шундай деганча хонасига кириб кетди. Адаси иш билан сафарга кетган. Аслида бунинг ҳаммаси Гулнозанинг режаси эди...
Бу ҳаммаси менга қаршими? Курткасини ечиб аср намозига тайёргарлик кўрди.
— Ака келинойимни қачон олиб келасиз? Ҳусниёр косаларни йиғаракан бир нуқтага тикилган акасига қаради.
—Эртага. Эртага олиб келаман, дарси бор, дарсидан чиққанда олиб келаман.
—Яхши бўларди. Ширин-ширин овқат ердик, келинойим келганда.
—Эс-у дардинг қорин сени. Мен кетдим ухлагани. Шаҳриёр дастурхонга дуо қилдида хонасига кириб кетди.
—Уйланмасимдан аввал ҳам ҳаёт шундай зерикарлимиди? Шифтга қараб ётаркан икки кунда Нафосатни соғинганини ҳис қилди...
Тонг.
Шошилиб ишга жўнади. Акаси кетишини пойлаб турган Ҳусниёр ойисига қўнғироқ қилди.
—Ассалому алайкум ойи, акам бугун ишидан чиқиб келинойимнинг ёнига бораркан.
—Ваалайкум ассалом, ҳа яхши. Хабарларни менга айтиб тургин.
— Хўп.
Гулноза Нафосатга қўнғироқ қила бошлади.
—Ассалому алайкум ойижон, яхшимисиз, яхши дам олдингизми.
—Ваалайкум ассалом яхшимисиз қизим.
—Яхшиман ойижон.
—Менга қаранг бугун эриз ёнингизга боради. Яна эрим келди деб олдига тушиб уйга етиб келманг.Гул олиб борадими, ширинлик олиб борадими, нима олиб борсаям олманг.Ҳозир Шамсиддин картангизга пул ташлади,нима керак бўлса ўша пулга олинг.Шаҳриёрдан ҳеч нима олманг, тушундингизми?
—Яна олдингидек бақириб мажбурласачи.
—Сизам бақиринг, сиз ундан баттар бақиринг. Жим турманг. Хотинлик бойвачча тазирини есин. Қизлик вақтингизда қандай бўлгансиз, бугунам шундай бўлинг.
—Лекин, ойижон,характерини биласиз-ку...
—Эй ойижон ойижон, шундай қилаверсанг, қачон қадрингга етади, ҳеч нимадан, ҳеч нима йўқ бир ҳафта қовоқ-тумшуғига қараб юрдинг,етади шунчаси. Мана бир оғиз гап қайтармайдиган Асиланиям тарбия қилиб анаконда қилиб қўйдим.Мана акангиз уйга шом бўлмай келади,хотинини қадрига етди.Шаҳриёрам етсин қадрингга.Олдига тушиб етиб келсанг қайтиб қизим қилмайман. Ана жаҳлимни чиқазганингизга сенлаб гапириб юбордимеэ Гулноза ўзидан хижолат бўлди.
—Лекин менга ёқди, ойижон. Анча мотивация бердингиз. Қайтмайман ўқишим тугагунча,бир ой,шу ерда бўламан.Энди сизлаб гапирманг. Сизласангиз бегонага гапиргандек бўлардим...ҳозир ҳақиқий онамнинг гапларини ҳис қилдим.
— Асал қизим.Келмагин уйга хўпми. Бирор нима керак бўлса менга телефон қилавер.
— Хўп, ойижон.
Нафосат эрталабдан ўзига ишонч ҳосил қилиб дарсига кетди...
Лекин дарс тугар вақтига келаркан,юраги алланечук урар... гоҳ гоҳ деразадан машиналар турар жойига назар солиб қўярди...