Ещё посты — страница 3

59 постов всего
E
eventslucky
@eventslucky
497

📌Афиша мероприятий 03.08 - 09.08

•03.08 / пн / 19:00 Английский клуб

•05.08 / ср / 19:30 Книжный клуб Книга: «Цветы смерти» Ли Тонга

•06.08 / чт / 19:00 Мастер-класс по бисероплетению

•07.08 / пт / 19:00 Клуб настольных игр

•09.08 / вс / 18:00 Лепка из глины (Участие платное)

Ш
ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
@shayx_muhammadsodiq_muxlislari
22.8K

​​ҲАЖ ВА УМРАНИНГ САВОБИНИ БЕРАДИГАН АМАЛ

@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Бир марузада ким агар бомдод намозидан кейин то тонг чиққунча зикр саловат Қуръон тиловат қилса умра ва ҳажнинг савоби берилади деб эшитдим. Шу хақида хадис хам бор экан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шуруқ (ишроқ) намози

عَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ الْجُهَنِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَعَدَ فِي مُصَلَّاهُ حِينَ يَنْصَرِفُ مِنْ صَلَاةِ الصُّبْحِ حَتَّى يُسَبِّحَ رَكْعَتَيِ الضُّحَى لَا يَقُولُ إِلَّا خَيْرًا، غُفِرَ لَهُ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ أَكْثَرَ مِنْ زَبَدِ الْبَحْرِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: مَنْ صَلَّى الْغَدَاةَ فِي جَمَاعَةٍ، ثُمَّ قَعَدَ يَذْكُرُ اللهَ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ، ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ كَانَتْ لَهُ كَأَجْرِ حَجَّةٍ وَعُمْرَةٍ تَامَّةٍ تَامَّةٍ تَامَّةٍ

Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади», деганлар» Абу Довуд, Термизий ривоят қилган. Термизийнинг лафзида: «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган. Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз «Салотуш-шуруқ» (Ишроқ намози) дейилади. «Шуруқ» дегани эса қуёш чиқишини билдиради. Шуруқ чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтидаги намоздир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476

✅ Манба

М
МУСОФИР УЙЛАРИ | КВАРТИРА ДЛЯ СНГ
@musofiruylari
1.8K

Омадингиз бор экан...

• Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз! • Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз! • Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз! • Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади! • Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз! • Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз! • Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!

Берган неъматларига Яратганга шукур айтинг!

Мусофир УйлариI МАХ | Админ

🌟Munajjimlar bashorati ⚡
@munajjimlar_reklamalar_burjlar
1.4K

Вазн йўқотиш учун кунлик тартиб!

•6:00 да ўрнингиздан туринг

•7:00 да кўк чой ичинг

• 9:00 да тонги нонушта қилинг.

•12:00 да тушлик қилинг.

•16:00 да спорт билан шуғулланинг.

•18:00 да кечки таомни истеъмол қилинг.

•20:00 да енгил таомланинг.

•22:00 да уйқуга ётинг

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг https://telegram.me/+Sg0MV_Xv-Hq4h-i1

R
ramazon
@ramazon
687

АЛЛОҲ ПАНОҲИДА

Ақлингиз гуноҳу савобга етса, Нафсингиз сиз учун бошини эгса, Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса, Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон, Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон, Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он, Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Худо ризосидир, ота ризоси, Меҳр ва муҳаббат умр пардози, Агар сиз қилсангиз онангиз рози, Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Ҳеч кимга ташламанг малолингизни, Фарзандлар тотмасин заволингизни, Ҳурматин қилсангиз аёлингизни, Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Кимгадир омонлик тиладингизми, Тоат -ла тун тонглар уладингизми, Бир етим бошини силадингизми, Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳ паноҳида асрасин сизни, Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни, Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни, Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

🖋Хуршид Карим

https://t.me/Ramazon

I
interesting_planet_facts
@interesting_planet_facts
837

🌎 The Tale of Te Papa Tongarewa—the Maori belief that Maui slowed the sun—reframes day into a ritual, explaining why horizons lengthen and seasons shift. Maui’s cunning, woven through oral histories, turns a cosmic chase into a human story about time, climate, and patience. ✨

#myth ⚡ #legend ⚡ #folklore

👉subscribe Interesting Planet 👉more Channels

𝐊𝐢𝐜𝐡𝐢𝐤 𝐃𝐮𝐧𝐲𝐨𝐲𝐢𝐦 𝐁𝐚𝐡𝐨𝐫𝐢𝐦 𝐢𝐣𝐨𝐝𝐢🌧
@bahorim_ijodi
2.1K

#Telbam 3-фасл #N_25

Муаллиф_Баҳорим

Кулиб юбормаслик учун яна юра бошладим. -Тўхта ҳозир бошингни уриб оласан Лазиз келиб тўхтатди. -Уйимда фақат ойпараст кам эди.Юр сени хонангга олиб бориб қўяй.Лазиз қўлимдан тутиб хонасидан олиб чиқди.Зина бўйлаб секин тушардик. -Сен қиз қанақа қилиб мени хонамга келиб қолдинг.Бутун уйни айланиб чиққан кўринасан.Яхшиям кўчага чиқиб кетмаганинг.Шунақа бўлганда менинг бошимни балога қўярдинг. У хонамга келгунча гапириб келди асабларимни бузиб.Ҳеч ҳам ойпарастлик одатларим йўқ сен мажбур қилдинг.Ичимда мазза қилиб сўкиб олдим. -Жойингда қимирламай ёт ойпараст хоним.У устимни ёпиб хонамдан чиқиб кетди. Ҳайрият енгил нафас олдим,у сезмади.Энди камера борлигини билмаса бўлди.

Эрталаб ҳеч нима бўлмагандек,ойпараст бўлиб юрганимни билмагандек нонушта тайёрладим. -Лайло! Дастурхонга ликопчани қўяр эканман Лазиз телефонидан бошини кўтариб менга қаради. -Эшитаман дедим жиддий қиёфада. -Кеча нега мени хонамга кирдинг? Нигоҳлари тешиб юборай дер эди.-Сен қиз қоидаларга амал қиламан дея аксини қиляпсан.Иккинчи қаватга нега чиқдинг?Мени хонамга нега кирдинг? -Қачон? Кеча ухладим,ҳеч қаерга борганим йўқ. -Шунақами? -Ҳа! -Демак билмайсан? Ойпараст эканлигингни биларсан? -Ойпараст? Ҳа биламан ёлғондан рол ўйнаб кўзларимга ёш олдим.Ўзимни оқлашим керак эдида. -Ойпарастлик ёшлигимдан қолган одат.Яқинларим тунлари ҳавотирда бўларди.Мени доим қўриқлаб чиқишарди,уйқусида кўчага чиқиб кетмасин дея дедиму икки уч марта аксирдим.Лазизни юзи бужмайди. -Бу нимаси? -Ҳа ҳеч нима,кеча озроқ ёмғирда юргандим шунга аксиряпман шекилли.Гапирар эканман қорнимда оғриқ турди.Тонг саҳардан бери сал сал оғриётган эди.Энди жуда қаттиқ оғрий бошлади. Оғриқдан ерга ўтириб қолдим. -Яна нима бўлди яхшимисан? -Қорним,қорним оғрияпти. -Нега оғрийди? Лазиз ёнимга ўтирди. -Б..билмайман... -Хўп тинчлан ҳаммаси яхши бўлади Лазиз мени секин кўтардида ташқарига олиб чиқиб авайлабгина машинасига ўтирғиздирди. -Қаерга кетяпмиз? -Қаерга бўларди касалхонагада,бошимга бало бўлмасингдан тезроқ олиб борай. -Керакмас.Оғриқ зўрлик қилиб ҳеч нимани ўйлаймаётган бўлсам ҳам Лазизни гаплари асабимни бузганди. -Жим бўл,Лазиз машинага ўтириб тез машинани юрғизди. -Бирон ёмон нарса еб қўйдингми? -Ҳали ҳеч нима емадим. -Кеча нима егандинг? -Сиз еган овқатдан. -Менга ҳеч нима қилмадию. -Мен қаердан билай. -Сен қиз ҳар куни бир томоша кўрсатмасанг кўнглинг жойига тушмайдия.Бошимга битган бало бўлдинг,бало! -Атайлаб қилмаяпман. -Кўп гапирма. -Ўзиз савол беряпсизку. -Жим дедим ҳозир йўлнинг ўртасига ташлаб кетаман деганидан машина тўхтаб қолди. -Жин ургур нега тўхтади. Мени бу пайтда оғриқдан юзиб бужмайиб нафас олишим қийинлаша бошлади. -К..катта эҳтимол билан кўричак бўлиши мумкин.Агар ёрилиб кетса ўламан.Йиғлай бошладим.-Ўзи ўлишга сабаб қидириб юргандим мана топилди. -Бўлди увиллама ўлмайсан бошимни балоси,ҳозир такси тўхтаман.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
@ibratli_sozlar
1.5K

ОНАЖОНИМНИ СОҒИНДИМ 👍

Эс билибманки елиб югурган , Рўзғорим деб саҳарлаб турган , Отам билан уйлар қурган Онажонимни соғиндим .

Тонг саҳарда сигир соққан , Тандирига олов ёққан , Ёғли патирлар ёпган , Онажонимни соғиндим .

Пардоз андозин кўрмадим , Ортиқча кийим созин кўрмадим , Жанжал тўполон кўп озин кўрмадим , Онажонимни соғиндим .

Ҳовлисида қатор райҳон , Атиргули очилган қуёш томон Ифорлари таралгандир ҳар ён , ҳар ён , Онажонимни соғиндим .

Қатиқ ийлаган муз сувига , Сарёғ олган пишиб кувига , Йиғар эди топганини тўйига , Онажонимни соғиндим .

Пахта чувиб , жун таратган , Сўриларда пилла ўратган , Гилам тўқиб санаът яратган Онажонимни соғиндим .

Номозликни ёдлаб бирга , Қўй боқардик тоғу қирга , Наҳот бердим сизни ерга , Онажонимни соғиндим .

Канда қилмай номозин ўқиб ётган , Тинмайин саловатлар айтган , Болаларини интизор кутган , Онажонимни соғиндим .

Қабрлари нурга тўлсин , Таралсин мушку анбарлар , Жойлари жаннат бўлсин , Қўшни бўлсин Пайғамбарлар . ОНАЖОНИМНИ СОҒИНДИМ .... ОТАЖОНИМНИ СОҒИНДИМ ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Y
yurist_shamsiddinov
@yurist_shamsiddinov
3.1K

Роппа-роса 10 йил олдин... Худди шу соатларда!

Августнинг жазирама тонги. 2016 йилнинг 1 август куни. Хаёлим яна 10 йил ортга кетди... Худди шу вақтда Тошкент давлат юридик университетининг (ТДЮУ) кириш имтиҳонида, қўлимда тест дафтарчаси билан, ҳаяжондан юрагим қинидан чиққудек бўлиб ўтирган эдим.

Бу мен учун шунчаки имтиҳон эмас, балки ҳаёт-мамот жанги эди. Чунки мен бу партагача осонликча етиб келмаганман. Битта мақсад йўлида нақ 3 йил тинимсиз тайёрланганман! Биринчи йили қаттиқ тайёрланиб, имтиҳондан 168,3 балл олганман. Лекин йиқилганман. Аммо мен таслим бўлмадим.

Иккинчи йили (2016 йилда) янада қаттиқроқ курашдим ва 168,4 балл билан ўқишга қабул қилиндим! Тасаввур қиляпсизми, бор-йўғи 0,1 балл фарқ! Агар ўшанда фанларнинг бирортасидан биттагина кам жавоб топганимда ёки битта саволда хато қилганимда... тамом, яна йиқилардим. Пичоқнинг дамида юргандек гап эди.

Ўша даврларни эсласангиз... У пайтлари тестлар ҳозиргидек эмас, жуда мураккаб, Юридик университетга кириш эса даҳшатли даражада қийин эди. Одамлар орасида ишончсизлик шу даражага бориб етгандики, таниш-билишга "ТДЮУга кирдим!" десам, табриклашдан олдин "Қанча пул бердинг? Қанча билан ҳал қилдинг?" деб сўрашарди. Худди ўз билиминг билан кириб бўлмайдигандек.

Лекин мен бунга 3 йиллик уйқусиз тунларим, минглаб ечилган тестлар, пешона терим ва албатта, устозларим, яқинларимнинг қўллаб-қувватлови билан эришгандим! Мана, орадан 10 йил ўтибди. Бугун мен ўша пайтдаги ўзимга — тест варақасига тикилиб, келажагидан хавотир олиб ўтирган, лекин ортга чекинмаган ўша йигитга қараб: "Қўрқма, ҳаммаси зўр бўлади! Сен тўғри йўлдасан!" дегим келади.

Ҳозир мен суд залларида инсонларнинг тақдирини, ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокатман. Лекин бугунги барча ютуқларимнинг пойдевори — ўша машаққатли йиллардан ва адолатсизликларга қарамай таслим бўлмаслик қароримдан бошланган.

Агар сиз ҳозир қандайдир мақсад йўлида қийналаётган бўлсангиз, 1-2 марта мағлубиятга учраган бўлсангиз ёки атрофдагилар "бунинг иложи йўқ" деяётган бўлса — АСЛО ТАСЛИМ БЎЛМАНГ! Орзуларингиз учун охиригача курашинг, чунки йиллар ўтиб, сиз ҳам ортга қараб, ўзингизнинг қатъиятингиз билан чексиз фахрланасиз!

👉 @yurist_shamsiddinov 👈

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
@ibratli_sozlar
1.5K

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .

Яхши ётиб турдингизми . Турмуш ташвишларидан бир зум тин олиб , янги , янги орзу - ниятлар руёбига умид к,илиб , марок,ли хордик, олдингизми .

Яна харажатлар усадиган ой келди . Болаларни мактаб учун кийинтириш бир томондан к,увончли булсада , бир томондан асабийликдир . Чунки куёвлардек ясанган углингизга к,араб бир кукрак керасиз . Оппок, кофтада куз сузиб , к,ош чимириб турган к,изингизга к,араб бир энтикасиз . Лекин нарх навони эшитиб тепа сочингиз тикка булса , матерялидан к,ат'ий назар чиройлисини танлаб араз к,илган к,изингизга к,араб асаб буласиз . Мактаб илм олинадиган жиддий даргох , унга кийиладиган кийимлар хам к,улай ва одми булиши керак . Усмир ёшидаги углингиз эса бели резинкали , олдида ипи бобосининг шалвариниг ипидай осилиб турган пол класс шимни танлаб к,онингизга ташна к,илади . Модасига ут тушсин дейсиз тишингизни гижирлатиб .😄😁 Отаси эса худди к,изларникидек олди калта , орқаси нисбатан узунроқ оқ кўйлакни кийиб кўраётган ўғлини уриб юборишдан ўзини зўрга тийиб туради 😄😁 . К,изларку кўзи тўла ёш билан тескари қараса отаси олиб берадикуя . Ўғил болага к,ийин . Йиғлай деса ,, ют , ўч , ўғил боласан ,, дейди , отаси хам онаси хам . 😄😁

Эркакларга қийин ... Чўнтагидаги пул хисобли . Аёллар тадбиркоррок, бўлиши керакда . Сичк,он сиғмас инига , ғалвир боғлар думига дегандай ба'зи оналар Голланд борми деб келади , димоғида гапириб . Бор 200 минг десангиз , вооой арзон қилиб беринг дейди . Пулига мос шим кўрсатсангиз , ёқмайди . Йук, шуни беринг деб турволади . Чунтагига қараб хисоб китоб қилса харидорлар . Сотувчи хам одам унда хам асаб бор . Кўрпангга қараб оёк, узат десамда .😳

Болани ахволику йиғлагулик . Буйи к,атори ўғлига труси кийдирмаган . Ёк,тирмайдида кийишни дейди она бўлгич . Хой инсон бу гигиенага хам , соғлиққа хам тўғри келмайди , кийдир , ўргансин десангда . Ёки коп котта мурти сабза урган ўғлига бели айлана резинкали шим беринг дейди . Нимаймиш камар тақа олмасмиш , эплолмасмиш . Ўғли 6 чи синфга ўқиётганидан хабари бормикин бу онани деб ўйланасизда . 😳

Энг ёмони нима айтайми , тўғриси истихола қилаяпман айтишга , аммо ман айтмасам , бошк,алар айтмаса холат аввал кулгили , кейин ачинарли бўлади деб ўйлаб айтишга к,арор к,илдим .

Онажонлар болаларининг тозалигини тергаб турса яхши бўларди . Бозорга борвмиз , шим олиб бераман , кийиб кўради тозалигига қараб қўяй десада оналар . Кичик болачалар майли энди ўзини хали эплолмайди . Қўйиб берсанг уйланаман дейдиган юқори синф болаларининг хидига дўконга туриб бўлмайди . Кий иштонингни тезрок, дегим кеп кетади . 😄

Ахир беш вак,т тахаротда покиза юрадиган миллат авлодларимизку . Оналарда , керак булса оталарда фаросат булиши керакку . Дардимиз пул топиш , юр деб дингиллатиб олиб келиб устига кийим кийдириш эмаску .

Тўғри пул топиш осонмас , уни сарфлаб болаларни кийинтириш осонмас . Аммо тозалик ва соғлик биринчи ўринда , ювинтириб тарантириб олиб юриш кереда болаларни .

Гапим купайиб кетди , ғашингизга теккан бўлсам узр Кимгадир ёқмасада ,энсалар к,отсада ман ёзавераман .😘

Ваъдам эса ўша ўша ... -- Шамсинур ижод каналидан келдим , --деган мухлисларга , кийимларни ўз нархига бераман .

Тонги саломда сизни бошингизни к,отирган ШАХЗОДАнгизга халол баракали ризк, тилаб дуо к,илишни унутманг . 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚