Қора Седана савдоси юришиб кетди…
☎️ Опам қўнғироқ қилиб:
— Хавво, почтага маҳсулотни кўпроқ олиб бориб қўй. Заказ жудаям кўпайиб кетди, дедилар.
«Хўп», дедик-да, ишчилар билан Қора Седана малҳамини тайёрлашни бошладик.
Бир кун кечгача меҳнат қилиб, Седана малҳамини тайёрладик.
Ўзимча:
«Бир ҳафталарда сотилиб тугаса керак», деб ўйладим.
Эртаси куни почтадаги қиз телефон қилди.
— Хавво опа, маҳсулотни тезроқ етказиб бермасангиз, заказлар эгаларига кеч етиб боради, деди.
Ҳайрон бўлдим.
— Кеча 200 та маҳсулот олиб бордим-ку, шу ҳам етмадими? деб сўрадим.
У:
— Икки киши 50 тадан Седана малҳами заказ қилди. Ундан ташқари, доналаб оладиганлар ҳам 50 тадан ошиб кетди, деди.
Дарҳол ишчиларни чақирдим.
Хўжайиним билан Седанани ювамиз, аппаратда майдалаймиз.
Болалар идишларга ёрлиқ ёпиштиришади.
Мен малҳамни қуйиб чиқаман.
Эрим қопқоқларини ёпадилар.
Кечгача чарчаб яна маҳсулот тайёрлаймиз.
Ҳар куни саҳарлаб туриб Седана тайёрлаймиз, Наматак шарбатини тайёрлаймиз.
Ўзим эса 9 ойлик ҳомиладорман…
Болаларимни ҳам тинч қўймаяпман.
Ўзим ҳам тинмай ишлаяпман.
Қирғизистонлик битта дилерим кунига 40 тадан Седана сотаяпти.
Тошкентдаги дилерим эса кунига 50 тадан сотаяпти.
Ҳайронман…
Кечаси ўйланиб ётдим.
Нега бундай савдо учиб кетяпти?
Инстаграмда Target ёқмадим.
Седанага реклама ҳам олмадим.
Telegram’да эса умуман бошқа мавзуларда юрибмиз, (курс сотаяпмиз.)
Нега айнан Седана малҳамининг савдоси шунчалик кўп ва баракали бўлаяпти?
Шу ўйлар билан ухлаб қолибман.
Эрталаб бомдод намозига турганимда қалбимга келган биринчи фикрдан ҳайратланиб кетдим.
Одатда менга эрталаб жуда соф ва тоза фикрлар келади.
Бу Аллоҳ тарафидан, деб биламан.
НИЯТ
Ҳомиладор бўлганимдан бошлаб Саҳиҳул Бухорий китобини ўқишни ният қилган эдим.
Сабаби, Саҳиҳул Бухорий Қуръондан кейинги энг ишончли китоб эканини билардим.
(Бу ҳақида ҳам айтганман.)
Яна ривоят қилишларича, ким Саҳиҳул Бухорийни ўқиб, Аллоҳга чин дилдан дуо қилса, дуоси ижобат бўлади, деган гапларни ҳам эшитган эдим.
Шунинг учун мен ҳам ният қилдим.
«Аллоҳим, қорнимдаги болам ҳам, қўлимдаги болаларим ҳам солохияили фарзандлар бўлсин.
Ота-онапарвар бўлсин. Ситамкор, бадбахт бўлмасин»,
деб яна кўплаб ниятлар қилдим.
Ҳар куни уч маҳал китоб ўқиш учун алоҳида вақт ажратдим.
Китобни ўқиб бўлганимдан кейин қўлларимни очиб, Аллоҳга дуо қилавердим.
Ривоят қилишларича, бир сафар денгизда кучли бўрон кўтарилиб, кема ағдарилиш хавфига келиб қолган экан.
Шунда кемадаги барча денгизчилар Саҳиҳул Бухорийни ўқишни бошлаб, Аллоҳга:
«Эй Аллоҳ, шу муборак китоб ҳурмати бизни денгиздан омон чиқаргин», деб дуо қилишган экан.
Аллоҳнинг изни билан денгиз тинчланган экан.
Яна ривоят қилишларича, Наполеон Бонапарт бир мусулмон давлатини босиб олиш учун келган экан.
Эртаси куни ишғол қиламиз, деб турганларида, ўша юрт мусулмонлари бир кечада Саҳиҳул Бухорийни хатм қилиб, Аллоҳга ёлвориб дуо қилишган экан.
Шунда Наполеон:
— «Бу ерда хайрни курмаяпман.
Орқага қайтамиз», деган экан ва босиб олмоқчи бўлган давлатни ташлаб чиқиб кетган экан.
Мен ҳам Саҳиҳул Бухорий ҳазратнинг ишончли тўрт томлик тўпламини ўқишни бошладим.
Биринчи томни бир ойда ўқиб тугатдим.
Кейин иккинчи томни ҳам 1 ойда ўқиб тугатдим.
Ҳар кунлик ўқишдан кейин дуо қилавердим.
Мен дуо қилишни жуда яхши кўраман.
Дуо билан қалбим тинчланади.
Энди иккинчи томнинг охирги ҳадисларига етиб келганимда битта ҳадис менга жуда қаттиқ таъсир қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир қўй сотиб олиб келгин!» — деб Урва розияллоҳу анҳуга бир динор бердилар.
Урва ўша бир динорга икки қўй сотиб олдилар.
Сўнг улардан бирини бир динорга сотдилар-да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир динор билан бир қўйни олиб келдилар.
Шунда у зот Урванинг савдо-сотиқ ишларига барака тилаб дуо қилдилар.
Шундан сўнг Урва, ҳаттоки тупроқ сотиб олса ҳам, фойда кўрадиган бўлди
(Саҳ, 3642-ҳадис)
Шу ҳадисни ўқиб бўлиб, тасирландим ва қўлларимни очдим.
— Аллоҳим, савдо-сотиқимга барака бергин. Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Урва розияллоҳу анҳуга тилаган баракаларидан менга ҳам насиб этгин, деб дуо қилдим.
Давоми бор…
Хавво Тохировна