#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ Муаллиф: #Н_Шуҳратовна 152-қисм
Тунги бир. Шаҳриёрнинг хона чироғи ёниқ. Беш ой давомидаги тўй расмларини кўраркан, тўйдан аввалги, тўйдан кейинги ёқимли хотираларни эслаб, ўзи ҳам ўтмишга айланган бахтли кунларига сайр қилди... Бошлиғидан эртанги кун учун жавоб сўраб ёзган хабарига энди жавоб келди. — Эртага муҳим кун эмаслиги учун жавоб беряпман, эртадан кейин ишда бўлгин. Хабарга қараб жавоб ёзмади, эрталаб ёзаман дея. — Ўқишда бўлмасачи, ўқишда бўлмай қаерда бўлишинг мумкин. Эй тўхта улар ҳар куни ўқишмасди-ку, календарга белгилаб қўйганди-я, Шаҳриёр Нафосатнинг дарс столини, тортмаларни титаркан календарни тополмади. Кейин Нафосатнинг гаплари ёдига тушди-ю, телефонининг будинлигига кирди. — Ўқишга борадиган кунларингни менга белгилаб бергин. Ишдан эртароқ чиққан кунларим олиб кетаман. Деган гапларини эслади, ўшанда Нафосат ўқишдан чиқадиган кунларини Шаҳриёрнинг телефонига будинлик сифатида огоҳлантириб қўйганди... — Эрта дарси йўғакан-у... телефонига қараркан асабийлашди. Тўхта келинойимникига кетмаганми бу қиз. Ойимам шу ерда. Аниқ келинойимникида. Шаҳриёр ётоғига ётди. Ширин хаёл суриб уйқуга кетди. Тонгдан юраги апил-тапил бўлиб уйғонди. Ўзига кофе дамлаб ичди-ю, келинойисининг уйига қараб кетди. Бозорлик қилиб уйга кирди. — Тойчоғим ўзимнинг Шаҳриёр Имронни қўлига олиб лўппи юзларидан ўпаркан ойисига қаради. —Ойи, уйга юринг. — Кетмайман. Шу ерда қоламан. Уйда иш қилиб чарчаб қоламан-у, бу ерда Асила хизматимни қилиб юрибди. — Кетамиз, ойи, кетамиз. Тайёрланинг. Шаҳриёр Асиланинг ортидан ошхонага кирди. — Келинойи, Нафосат шу ердами? — Йўқ, Нафосат сиз биланмасми? Гулнозадан ҳамма гапни билган бўлса-да, ўзини билмаганликка олди. — Йўқ-даа мен билан эмас. Ойим кетказиб юборибди. Майли ойимнинг ёнига чиқай-чи. — Ойи, кетайлик, юринг. Акам билан келинойимниям ёлғиз қолсин-да. — Айғоқчилик қилаётганим йўқ, уйдаги қизим йўғакан бу қизим ёнидан кетмайман. Ана кетсанг кетавер катта кўча. Гулноза набирасини эркалаб тиззасига ўтирғизди. Шаҳриёр ҳафсаласи пир бўлиб чиқиб кетди. Нафосатнинг уйига бораман, агар у ердаям бўлмаса ўқишига бораман, лекин бугун ўқиши йўқ-ку... Машинасини эски кўчалар томон ҳайдади.
— Ассалому алайкум ойи, яхшимисиз. Илиқ чеҳра билан кутиб олган қайнонаси билан саломлашди. — Келинг ўғлим қудалар яхшими, Асила, Нафосат яхшими? — Ҳҳааа ҳамма яхши. Нафосат яхшими дейилганини эшитиб юраги шиғ этди. — Нафосатниям олиб келмапсиз-да, ўтириб кетардингиз. Шаҳриёрнинг қўлидагиларни оларкан — Овора бўлибсизда ўғлим. — Йўғе ойи овораси бораканми, шу кўчага йўлим тушганди бир кўриб ўтай дегандим, янаги сафар олиб келаман Нафосатни. Ишга шошаётгандим, майли уйдагиларга салом айтиб қўйинг. Шаҳриёр ичкарига кирмай дарвозадан қайтди. — Аллоҳим, бу қиз қаерда экан... Ойи, ойи... нимага ҳаммангиз қайсарсизлар... уйга келганингиздаям эритиб айтитардим. Шаҳриёр машинасини бурди-ю, ишига ҳайдади. — Жавоб сўрагандинг-ку. — Эртага ишдан эртароқ чиқиш учун, эртанги ишларимниям қилишга келдим. — Майли, майли сенга бир гап гапириб бўлмайди, бунча қовоғингдан қор ёғаяпти. — Хотининг кетиб қолдими? Ўшандаги икки йигит бир-бирига қўл ташлашиб кулишди. — Менга қара. Менга тегишли инсон ҳақида гапирма. Ўзи сенларнинг гапингга кириб, хафа қилиб қўйдим. Ҳамма айб хотинларингда эмас, сенларнинг ўзингда экан. Хотин сенларга фақат ётоқда керак шунақами? Касал бўлса, харажатли иши бўлса секин узоқлашишасан. Неччи марта эшитдим ўз оғизларингдан хотиним касал бўлганди, онасиникига жўнатвордим деган гапларни. Хотинни тарбия қилинмайди, унга меҳр берилади. Хотинларинг сенларнинг меҳрсизлигинг сабаб ўзига қарамайди... сенларнинг эътиборсизлигинг сабаб сенларга яхши гапирмайди. Ҳамма айб ўзларингда экан. Тўғри йўлда юрадиган аёлингни, қинғир йўлда юрибди дебам гапирасанлар. Сенлар даюссанлар.Эркак аёли ҳақида бошқа бир эркакка гапирганини сенларда кўрдим ҳайф сендек эркакларга.