#ҚАСД
Шифокорлар жамоасининг охирги йиғилиши қатъий қарор қилди :
- Райҳонанинг фарзанди кесарча кесиш йўли билан дунёга келади!
Бундан бошқа йўл ҳам , эътироз хам бўлиши мумкин эмас.
Операция чоршанба кунига тайин қилинди.
Бу ҳақида хабардор қилинган Али зудлик билан Иноғом Мажидовнинг ҳузурига ошиқди :
- Ассалому алайкум , - деди Али унинг ҳузурига киришга руҳсат олган Али профессор Мажидовнинг кабинетида Шоҳида Туроповнага кўзи тушгач , ҳар иккала шифокорнинг суҳбат мавзуси Райҳона эканлигини тахмин қилди , - кирсам мумкинми ?
- Марҳамат кираверинг , - дея унга жой кўрсатишди шифокорлар Алининг саломига алик олишар экан.
Али улар кўрсатган жойга ўтиргач , ҳижолатдан муштига йўталди :
- Мен ... Мен ...- деди у гапни нимадан бошлашни билмай.
- Али ... Ука ... Биз иккимиз , - Мажидов шундай деб Шоҳида Туроповнага қисқа назар ташлаб ишора қилиб қўйди ва гапида давом этди,- сизнинг нима мақсадда бу ерга ташриф буюрганингизни биламиз. Нима савол бермоқчи эканлигингизни ҳам .
Энди гап шундай , ука. Биз ундоқ, бундоқ деб қўйнингизни пуч ёнғоққа тўлдирмоқчи эмасмиз.
Аёлингизни шу чоққача бу аҳволида ҳомиладор ҳолида яшаши , унинг вужудидаги гўдакнинг , тан олиб айтиш мумкин бўлса , тўққиз ой ривожланиши бу -мўъжизанинг ўзгинаси !
Энди бу ёғига ...
Шу пайт Мажидов кабинетининг эшиги зарб билан очилди.
- Иноғом ака , - деди ҳансираганча эшикни очган ҳамшира , - Шоҳида опа , тезроқ !
Тезроқ ! Еттинчи палатадаги бемор Аслиддинова ғалати аҳволга тушиб қоляпти. Мен ҳеч нарсага тушунмаяпман. Унинг аъзои - баданидан тинимсиз тер қуйилмоқда !
Мажидов ўрнидан ўқдек сакраб турди . У хонадан отилиб чиқар экан, Шоҳида Туроповнага баланд овозда кўрсатма берди :
- Операция хонасини тайёрлашсин. Афтидан беморда тўлғоқ жараёни бошланган бўлиши керак!
Али уларга эргашар экан , тўсатдан Марямхоннинг касалхонада эмаслиги ёдига тушди. У тезда қизга қўнғироқ қилди :
- Марямхон , қаердасиз ?! Райҳонани тўлғоқ тутди . Менимча ...
Марямхон Алининг гапини охиригача эшитмади . У :
- Ака, мен ҳозироқ етиб бораман, - деди-ю алоқани узди .
* * *
Марямхон Райҳонани операция хонасига олиб кириб кетишгунларигача қадар улгуриб етиб келди .
Операция узоқ давом этди. Бу вақтда Алининг бўлари бўлди . Яхши ҳам-ки , ёнида далда бериб туриш учун етиб келган тоғаси ва Севара келинойиси бор экан. Уларни касалхонага етказиб келган ўғиллари Азаматнинг ҳам анча фойдаси тегди. Азамат ҳали онаси , ҳали отаси , ҳали эса Алига тинчланиб олишлари учун сув тутар , айниқса тоғаваччасига бир оғиз ширин сўз билан далда бўлишни истар эди.
"Тикилган қозон қайнамайди" деганларидек , кутганда вақт ўта қолмайди.
Али шу дақиқалар ичида ўзини бир неча йилга қаригандек ҳис қилди.
Ва ниҳоят ...
Коридор бошида Марямхон кўринди.
Али қизни кўриб қўрқиб кетди.
Марямхон бу тарафга хўнграб йиғлаб келар эди.
У Али ҳамда унинг яқинлари томонига яқинлашар экан ингроқ овозда :
- Акаааа... Али акаааа ...- деди ва қўлларини Али томонга чўзганча ...
#давоми_бор / 136
Муаллиф:. Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g