Тоифага тайёрлов савол жавоблари [1-қисм]
1.Савол: ОИВ инфекцияси қайси маиший ва ижтимоий ҳолатларда юқмайди?
✅ Жавоб: Қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш, бир идишдан овқатланиш, сочиқдан фойдаланиш, ҳаво ва сув (бассейн) орқали, тўпук, тер ва кўз ёши орқали юқмайди.
2.Савол: ОИВ-1 ва ОИВ-2 турлари ўртасидаги асосий фарқ нимада?
✅ Жавоб: ОИВ-1 — дунё бўйлаб кенг тарқалган асосий эпидемик тур. ОИВ-2 — асосан Ғарбий Африкада учрайди ва ОИВ-1 га қараганда секинроқ ривожланади.
3.Савол: ОИВ юқишининг олдини олишга қаратилган асосий профилактик чоралар қайсилар?
✅ Жавоб: Ҳимояланган жинсий алоқа, стерил тиббий ашё ва шприцлардан фойдаланиш, наркотик моддалардан воз кечиш, ҳомиладорларни ОИВга тест қилиш ва зарарланган оналарда эмизишни тўхтатиш.
4. Савол: Биологик суюқлик кўзга ёки оғиз бўшлиғига тушганда қандай шошилинч чора кўрилади?
✅ Жавоб: Кўз дарҳол кўп миқдордаги тоза сув ёки физиологик эритма билан ювилади. Оғиз бўшлиғи сув билан яхшилаб чайилади (ютиб юборилмайди).
5. Савол: Норматив бўйича шифохонада бир бемор учун қанча квадрат метр майдон ажратилиши лозим?
✅ Жавоб: Ҳар бир бемор учун норматив бўйича 6 кв.м жой ажратилиши лозим.
❗️Сиз ҳам ҳар куни биз билан тоифага текин тайёрланмоқчи бўлсангиз @Xamshiralaruchun каналига обуна бўлинг
6. Савол: ССВнинг 10.01.2017 йилдаги 034217-сонли буйруғига кўра "Шифохона ичи инфекцияси" (ШИИ) нима?
✅ Жавоб: Беморнинг шифохонада бўлиш даврида ёки тиббиёт ходимининг ўз хизмат вазифасини бажариши жараёнида юқтириб олган ҳар қандай юқумли касаллиги.
7. Савол: Ишлатилган ва биологик чиқинди текган дасмол/маскаларни қайта ишлаш босқичлари қайсилар?
✅ Жавоб: Ишчи дезинфекция эритмасида 10–15 дақиқа ивитилади, хўжалик совунида ювилади, қуритилади, дазмолланади ва тоза идишда сақланади.
8. Савол: Лабораторияда шахсий гигиенага риоя қилмаслик қандай хавфларни келтириб чиқаради?
Жавоб: Касбий инфекцияларни (ОИВ, гепатит Б ва C, сил) юқтириш, кимёвий моддалардан заҳарланиш, таҳлил натижаларининг бузилиши ҳамда патогенларни ташқи муҳитга тарқатиш.
9. Савол: Лаборатория ходими томонидан шахсий гигиена ва хавфсизлик бузилишига қандай хатти-ҳаракатлар киради?
Жавоб: Ишдан сўнг қўлни ювмаслик, қўлқоп/ниқоб киймаслик, лаб халатини лабораториядан ташқарида кийиб юриш, иш жойида овқатланиш ёки чекиш.
10. Савол: Меъдани ювишда ишлатиладиган суюқлик ҳарорати нега айнан 20–22°C (хона ҳароратида) бўлиши керак?
✅ Жавоб: Иссиқ сув ишлатилса меъда томирлари кенгайиб, заҳарли моддаларнинг қонга сўрилиши тезлашиб кетади.
👉@Xamshiralaruchun каналига аъзо бўлинг!
https://telegram.me/+g2l7HvteQaY1ODFi