#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ
Муаллиф: #Н_Шуҳратовна
151-қисм
— Гулҳаё, сенинг хонадошинг кетган эди-я, сиртқи ўқирди-ку
— Ҳа, кетган, кетган. Гулҳаё нарсаларини йиғаркан, хомуш ўтирган дугонасига қаради. — Нима бўлди? Ҳар доим кулиб-яйраб юрардинг.
— Шу хонадошинг ўрнига мен бораман, бир ой сен билан яшайман.
— Нима? Анов қўпол эринг-чи?
— Уйга борайлик айтаман, уй эгаси менга индамасмикин.
— Индамайди, уй эгасини уйи билан иши йўқ, унга пул келиб турса бўлди.
—Хўп, унда кетдик.
Дарс тугагач икки дугона Университетдан узоқ бўлмаган уйлари томон кетишди.
— Шундан ўқишни битириб кейин турмуш қур дедим. Гулҳаё асабийлашиб стаканини аччиқ қилиб қўйди.
— Мен қаердан билай бунақа бўлишини, ойижоним жуда яхшилар, пул бериб ўзлари мени жўнатди. Шаҳриёр тазирини есин деб.
— Бир ой эринг сенсиз яшай оладими?
— Яшайди. Ўзгариб қолмасдан олдин ўйлаш керагиди.
— Майли, мен дўконга кетяпман кечги овқатга сенга зўр овқат қилиб берай, бир иккимиз яйрайлик. Қайнонанг жўнатгани зўр бўлибди, иккимиз бир ой маза қиламиз. Сенга ҳеч нима керакмасми?
— Банан олиб чиқ, мана пул.
— Қўйсенгчи, жинни бўлма, уйимга меҳмон бўлиб келасан-у, сендан пул оламанми. Ҳозир ўн дақиқада келаман.
Қиш кунлари. Соат кечги беш. Шаҳриёр ичига сиғмай, кўчага кириб чиқаркан дам-бадам соатига қараб қўярди.
— Ҳалиям келмади, ростдан кетган бўлса-я... ҳар доим ишдан келишимда уйда бўларди. Бугун йўқ. Қуёшнинг ҳам сафари тугаб уйқуга кетиш арафасида, хира нурлари ила оламни ўчай деётган шамдек ёритиб турарди...
— Ота уйига борганми? Ё, ойим у ерга жўнатмайди. Ойим ҳам келмади. Уф-ф, жинни бўламан ҳозир. Ўзи мен аҳмоқман, иккита жиннини гапларига кириб, хато қилиб ўтирибман. Қўйларам менчалик бўлмаса керак. Нодон, фикри йўқ... шунчаликкаям бордимми-я. Курашиб, севиб зўрға висолига етган ёримга шундай қилиб ўтирдим... оёғи остида тўдаланиб турган қорни бир тепди.
— Бугун келмайдими? Еттига қараб кетаётган соатига қараб, чуқур хўрсинди. Уйда ёлғиз ўзи... онасиям, отаси ҳатто укасиям йўқ. Булар атай қилишяпти....
— Нафосат, Нафосат... икки кафт орасига бошини қўйиб ўзидан-ўзи жаҳли чиқди...
🍃🍃🍃
— Эринг, келиб менга дағдаға қилмайдими? Нафой у билан қандай яшайсан, уни серёзний афтини кўриб одам қўрқади-ю. Овқатни сузаркан дугонасига қаради.
— Тўйимизга беш ойдан ошган бўлса жуда яхши муносабатда бўлди, нима жин урди-ю, мана бир ҳафта бўлдики, одамни ўзидан қўрқитиб қўйган... Ўқишни тугатиб турмушга чиқсам бўларкан, минг қайнонам, эрим яхши бўлгани билан. Келинлик, талабаликни бирда эплаш қийин экан.
Гулҳаё ўртага гўштлари, ҳилвираб пишган овқат қўйди... Овқат ҳидига маст бўларкан оғзини беркитиб югуриб чиқиб кетган дугонасининг ортидан хавотир олиб борди.
— Тинчликми, Нафосат? Мазанг яхшими?
— Овқат ҳиди ёқмади. Ўзинг е қол, қорним тўқ мени.
— Овқатсиз бўлмайди-ку, ҳеч қаеринг оғримаяптими? Бананингни ҳам охиригача емапсан.
— Хавотирланма, сув ичсам ўтиб кетади.
Нафосат ўзидаги ўзгаришлардан, хурсанд бўлса... Ёнида уни қўллайдиган, турмуш ўртоғининг йўқлигидан хафа бўларди...