#ҚАСД
Али ҳар сафаргидек Райҳонанинг ёнидаги стулдан жой эгалламади. У шунчаки ерга ёзилган гиламга қунишибгина чўккалади. Шу ўтиришда ҳар доимги одати бўйича аёлининг қўлини оҳиста тутганча шу қўлларга лаб босди. Сўнгра Райҳонанинг билинар- билинмас дўппайиб қолган қорнига ўнг қўлини қўйди. Аста силади. Райҳонанинг Иймонага ҳомиладор бўлган вақтида гамбургерга бошиқоронғи бўлиб , ўзи билан уришиб- талашганча , кўнгли суст кетган емагини ола келтириб оғзини тўлдирганча шоша- пиша еганлари кўз ўнгига келиб юраги эзилди.
"Райҳона...
Қани эди "фалон нарсани егим келяпти" десанг ,- дея ўйлади Али, - бу кичкинтойимиз фақат томчи дори билан катта бўлмоқда".
Али ўтирган куйи кўзи илинди.
У шу алфозда қуш уйқусида қанча ухлади билмади.
Бирдан ...
Бирдан ўзининг қўлига бировнинг оҳиста туртганини сезиб дарҳол кўзини очди. Аммо хонада ўзи ва Райҳонадан бошқа ҳеч ким йўқлигини кўриб таажжубланди.
Райҳона ўз ўрнида ҳар доимгидек ҳаракатсиз ётар эди.
" Уйқусирадим шекилли ,- дея ўйлади Али хаёлларини бир жойга жамлашга ҳаракат қилиб ,- қўлим ҳам увишиб қолган кўринади" . Али қўлини силаб юбориш ниятида энди олмоқчи бўлганида яна ...
Яна қўллари ожизгина зарбани туйди...
Али қўлларига қаради. Сўнг Райҳонага...
У барчасига тушунган эди !
Али Райҳонанинг юраги остидаги ўз дилбандининг илк бор тепинганини ҳис қилган қилган эди.
- Болааам...- деди у кўнгли эриб ,- болаааммм , илтимос ҳаётимизга ёруғлик олиб кел ...
Ўзинг билан аяжонингни етаклаб кел ...
Биз сизларни кутаяпмиз...
Интизор бўлиб ...
Муштоқ бўлиб ...
Илтимос , болам , илтимос...
* * *
Райҳонада ҳомиладорликнинг охирги ойлари оғир кеча бошлади . Унинг гоҳида юрак уриши тезлашар , гоҳида сустлашиб қолар , баъзи кунлари қон босими тез - тез кўтарилиб- тушиб атрофдагиларни ҳуноб қилиб қўярди.
Шифокорлар ҳам энди кунда - кунора Райҳонанинг атрофида уймаланиша бошлашди.
Райҳонанинг ҳолати тиббиёт тарихида кўпда учрамайдиган ҳодиса бўлганлиги сабабли , республиканинг энг таниқли , номи чиққан шифокорлари ҳам унинг касаллик тарихига қизиқиб қолишган , беморнинг соғлиғи юзасидан тез - тез консилиумлар ўтказиб туришар , орада чет эллик ҳамкасблар билан ҳам онлайн тарзда мулоқат ўтказиб туришар эди. Бўлажак туғруқ жараёни учун масъуллар қаторига Райҳонанинг илк фарзандини дунёга келтиришини тўлиқ назорат қилган шифокор Шоҳида Туроповна ҳам киритилган эди.
У ҳамкасбларига бемор Аслиддинова аввалги туғруқ вақтида бош фарзандини муддатидан илгари дунёга келтиргани ҳақидаги маълумотни бот- бот такрорлар ва организм бу сафар ҳам ушбу ҳолатни қайта бошдан кечириши мумкинлиги ҳақида таъкидлар эди.
Аммо барча қўрқинчлар ортда қолди.
Райҳонанинг ҳомиласи тўққизинчи ойнинг юзини кўрди.
Шифокорларнинг галдаги жавоб истаган саволлари фақат битта эди :
- Райҳона билан боғлиқ туғруқ жараёни қандай кечади ?
@Xazon_Rezgi /135