Қизиқ воқеа! 👀
Каъба атрофини сувда сузиб тавоф қилган бола ҳақида эшитганмисиз? 🕋🌊
1941-йили Маккада ёмғир икки ҳафта давомида куну-тун тўхтовсиз ёғиб, бутун шаҳарни сув босган. Атрофдаги тоғлардан оқиб келган сув Масжидул Ҳаромни ва унинг атрофини босган; дренаж тизими жуда заиф бўлгани учун сув тез оқиб кета олмаган.
Тарихчилар ва матбуот маълумотига кўра, 1941-йилги ёмғирларда Масжидул Ҳаром Ислом тарихида биринчи марта шу даражада — тахминан олти фут баландликдаги сув остида қолган. Баъзи манбаларда сув Масжид ҳудудида икки метргача кўтарилгани, Каъба деворининг ярмигача етгани айтилади; ҳатто Каъбанинг бир девори шикастланган ва пойдевор тошлари жойидан силжиган.
Ўша воқеанинг бош қаҳрамони — баҳрайнлик Али ал-Аводий бўлиб, у тошқин пайтида Каъба атрофида бўйин бўйи сувда тавоф қилган. Ўша пайтда у 12 ёшда бўлиб, Маккада таҳсил олаётган эди; фото Мақоми Иброҳим рўпарасида олинган.
Ёмғирнинг охирги куни у акаси Ҳаниф ҳамда икки дўсти — Малининг Тимбукту шаҳридан Муҳаммад ат-Таййиб ва Адан (Яман)дан Ҳошим ал-Бар, устози тунислик Абдул Рауф ҳамроҳлигида Масжидга борган. Яхши сузувчи бўлгани учун у сузиб тавоф қилишни таклиф қилган ва бошқалар ҳам унга қўшилган.
Улар сузишни бошлаганда, полиция уларни тўхтатмоқчи бўлган — Ҳажарул Асвадга қўл уришларидан ёки чўкиб кетишларидан хавотирланиб. Ал-Аводий полицияни кўндириб, тавофни охирига етказган; дўстларидан иккитаси эса давом эта олмай, Каъба эшиги бўсағасига чиқиб, қутқарилишни кутиб турган.
Кейинчалик, 2013-йили Қувайтнинг «Ал-Рай» телеканалидаги кўрсатувда у ўша тавоф ҳақидаги хотираларини эслаган. Ал-Аводий 2015-йили 86 ёшида Баҳрайнда вафот этган; бу ҳақда Баҳрайн ахборот агентлиги хабар берган.
Видео орқали томоша қилиш учун ҳаволага босинг. 🎥