#БИЛАСИЗМИ?
НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР
*– Поклик иймондандир;
*– Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
*– Доим тоза, покиза овқатлар енг;
*– Ҳаромда шифо йўқ;
*– Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
*– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
*– Қон олдириш – шифо;
*– Қора седана ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
*– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
*– Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
*– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
*– Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;
*– Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
*– Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
*– Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
*– Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
*– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
*– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
*– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
*– Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
*– Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
*– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
*– Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
*– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
*– Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
*– Ёлғиз овқатланманг;
*– Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.
✍"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
@oqdaryoovozi1931