АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .
Яхши ётиб турдингизми . Турмуш ташвишларидан бир зум тин олиб , янги , янги орзу - ниятлар руёбига умид к,илиб , марок,ли хордик, олдингизми .
Яна харажатлар усадиган ой келди .
Болаларни мактаб учун кийинтириш бир томондан к,увончли булсада , бир томондан асабийликдир . Чунки куёвлардек ясанган углингизга к,араб бир кукрак керасиз .
Оппок, кофтада куз сузиб , к,ош чимириб турган к,изингизга к,араб бир энтикасиз .
Лекин нарх навони эшитиб тепа сочингиз тикка булса , матерялидан к,ат'ий назар чиройлисини танлаб араз к,илган к,изингизга к,араб асаб буласиз .
Мактаб илм олинадиган жиддий даргох , унга кийиладиган кийимлар хам к,улай ва одми булиши керак .
Усмир ёшидаги углингиз эса бели резинкали , олдида ипи бобосининг шалвариниг ипидай осилиб турган пол класс шимни танлаб к,онингизга ташна к,илади . Модасига ут тушсин дейсиз тишингизни гижирлатиб .😄😁
Отаси эса худди к,изларникидек олди калта , орқаси нисбатан узунроқ оқ кўйлакни кийиб кўраётган ўғлини уриб юборишдан ўзини зўрга тийиб туради 😄😁 .
К,изларку кўзи тўла ёш билан тескари қараса отаси олиб берадикуя .
Ўғил болага к,ийин . Йиғлай деса ,, ют , ўч , ўғил боласан ,, дейди , отаси хам онаси хам . 😄😁
Эркакларга қийин ... Чўнтагидаги пул хисобли . Аёллар тадбиркоррок, бўлиши керакда .
Сичк,он сиғмас инига , ғалвир боғлар думига дегандай ба'зи оналар Голланд борми деб келади , димоғида гапириб .
Бор 200 минг десангиз , вооой арзон қилиб беринг дейди .
Пулига мос шим кўрсатсангиз , ёқмайди . Йук, шуни беринг деб турволади .
Чунтагига қараб хисоб китоб қилса харидорлар .
Сотувчи хам одам унда хам асаб бор .
Кўрпангга қараб оёк, узат десамда .😳
Болани ахволику йиғлагулик . Буйи к,атори ўғлига труси кийдирмаган . Ёк,тирмайдида кийишни дейди она бўлгич .
Хой инсон бу гигиенага хам , соғлиққа хам тўғри келмайди , кийдир , ўргансин десангда .
Ёки коп котта мурти сабза урган ўғлига бели айлана резинкали шим беринг дейди . Нимаймиш камар тақа олмасмиш , эплолмасмиш . Ўғли 6 чи синфга ўқиётганидан хабари бормикин бу онани деб ўйланасизда . 😳
Энг ёмони нима айтайми , тўғриси истихола қилаяпман айтишга , аммо ман айтмасам , бошк,алар айтмаса холат аввал кулгили , кейин ачинарли бўлади деб ўйлаб айтишга к,арор к,илдим .
Онажонлар болаларининг тозалигини тергаб турса яхши бўларди .
Бозорга борвмиз , шим олиб бераман , кийиб кўради тозалигига қараб қўяй десада оналар .
Кичик болачалар майли энди ўзини хали эплолмайди .
Қўйиб берсанг уйланаман дейдиган юқори синф болаларининг хидига дўконга туриб бўлмайди . Кий иштонингни тезрок, дегим кеп кетади . 😄
Ахир беш вак,т тахаротда покиза юрадиган миллат авлодларимизку .
Оналарда , керак булса оталарда фаросат булиши керакку .
Дардимиз пул топиш , юр деб дингиллатиб олиб келиб устига кийим кийдириш эмаску .
Тўғри пул топиш осонмас , уни сарфлаб болаларни кийинтириш осонмас . Аммо тозалик ва соғлик биринчи ўринда , ювинтириб тарантириб олиб юриш кереда болаларни .
Гапим купайиб кетди , ғашингизга теккан бўлсам узр
Кимгадир ёқмасада ,энсалар к,отсада ман ёзавераман .😘
Ваъдам эса ўша ўша ...
-- Шамсинур ижод каналидан келдим , --деган мухлисларга , кийимларни ўз нархига бераман .
Тонги саломда сизни бошингизни к,отирган ШАХЗОДАнгизга халол баракали ризк, тилаб дуо к,илишни унутманг .
😘
📚 Ibratli Hikoyalar 📚