19 ёшида “Реал Мадрид“ билан профессионал шартнома имзолашга яқин турган Ян Диоманде ЖЧ олдидан марҳум синглисига ёзган очиқ хатидан:
"Азизам Роксана, эсингдами, кимдир менга сохта “Манчестер Юнайтед“ футболкасини олиб берганди ва мен орқасига қора маркер билан “Роналдо 7“ деб ёзиб олгандим.
Биз бойлик ёки фақирлик нималигини билмасдик. Биз фақат бахтни билардик.
Эсингдами, Францияга кўчиб кетишни орзу қилганимиз, дўконма-дўкон юришимизни, ўз уйимиз бўлишини истаганимиз?!
Биласанми, мен машиналари ва катта уйи бор бой футболчи бўлишни, сен эса ҳеч нарсадан ташвиш қилмай яшашингни жуда-жуда истардим.
Бир пайтлар ҳамма устимдан кулганда ҳам, сен мени кейинги Криштиану бўлишим мумкинлигига ишонишда давом этган ягона инсон эдинг.
Эсингдами, мени синов учун Борнмут, Челси, Рейнжерс, Олимпиакос, Кристал Пелас клубларига олиб боришганди? Ҳатто Эберечи Эзе ва Майкл Олисе бир машғулотдан кейин олдимга келиб: “Эй, йигитча, сен жуда зўр ўйнайсан«, — дейишганди. Аммо барибир мен билан ҳеч бири шартнома имзолашмади.
Визам муддати тугади. Орзуйим тугади. Мени Африкага қайтариб юборишди. Иккаламиз бирга йиғладик. Аммо шунда ҳам сен менга ишонишни ҳеч қачон тўхтатмадинг.
Бир неча ҳафта ўтгач, мен Леганес билан шартнома имзоладим ва бу сафар қувонч кўз ёшларини бирга тўкдик.
Ўшанда мен ҳали ҳис-туйғулари бир олам йигитча эдим. Энди эса ҳеч нарсани ҳис қилмайман. Гўё энди инсон ҳам эмасман.
Сен вафот этганингдан бери ичим бутунлай бўшаб қолган...»
(Кот-д'Ивуар ва "Лейпциг" футболчиси Ян Диоманденинг синглиси Роксана 15 ёшида Абиджан шаҳрида фожиали тарзда вафот этди: зиёфатда унинг ичимлигига номаълум модда қуйилган ва шифокорлар уни қутқара олишмаган.)
@Jamoliddin_Bobojonov