АПЛ бошланишини атиги икки ҳафта қолди, лекин инглиз топ-клублари ҳали таркибни шакллантириб улгурмагандек, яъни яна бир неча катта ва асосий трансферлар ҳали бизни кутиб тургандек тасаввур уйғотмоқда.
Арсенал - Троссар ўрнига Тсолис келди, шунингдек Нергор жамоани тарк этди. Бруно Гимараеснинг келиши деярли аниқ. Аммо барибир клуб Винисиусга аталган пулларни қаергадир ишлатадигандек туюляпти. Ҳатто Барколя учун курашга қўшилиб қолса ҳам ҳайрон қолмайман. Салибанинг қайтиши бир неча ойда юз беришини ҳисобга олсак, марказий ҳимоячи ҳам керак.
Манчестер Сити - Эллиот Андерсоннинг трансферидан кейин жимлик. Бернардудан ташқари, Родри ҳам кетишга яқин, демак марказга яна футболчи керак бўлади. Шунингдек, Стоунз ва Аке ўрнига ҳимояга ҳам. Клубда мураббий ҳам янглигини ҳисобга олсак, ҳали анъанавий равишда Мареска учун ҳам кимнидир қўшимча олиб беришлари керак. Романо марокашлик Буадди билан келишувга эришилганини ёзмоқда.
Манчестер Юнайтед - марказдан икки футболчи (Каземиро, Угарте- жароҳат) кетиб, икки футболчи келди. Бу мавсум еврокубоклар борлигини эътиборга олсак, яна бир трансфер яримҳимояга бўлади. Шунингдек, клуб чап қанот ҳимоячиси (Холл, лекин "Нюкасл" ён бериши қийин) ва тажрибалироқ арзон ҳужумчи излаяпти.
Ливерпул - Салоҳ кетди, шундоғам етишмовчилик бўлган марказий ҳимоядан Конате "Реал"га ўтди. Чап қанотдан Робертсон "Тоттенҳэм"да. Вингер сифатида Муньоз, ҳимоя марказига Жереми Жаке харид қилинди. Лекин барибир марказий яримҳимояга, шунингдек, Салоҳ ўрнига ҳам яна бир футболчи лозим. Исак қайтган бўлса-да, Экитике мавсум ярмигача ўйнай олмайди. Захира ҳужумчиси ҳам сотиб олинса керак.
Челси - аллақачон 10 га яқин янги футболчини ўз сафига қўшиб олди ва ҳатто ўз одатларидан воз кечиб, ёши катта футболчилар ҳам трансфер қилинди. Сантос, Гарначо ва Кукуреля кетди. Мабодо Мареска Нету ёки Энцога ҳужум қилиб қолиш эҳтимол бор. Агар "Реал" Родрини ололмаса, Энцога эътибор қаратиши ҳам мумкин. Делап ва Жексон каби футболчилар янгиланиши ҳам ҳеч гап эмас. Хуллас, "Челси" ҳали тугатмади.
Тоттенҳэм - ҳозирча топ-6 ичида энг фаоли, аммо олдинги чизиққа ҳам трансферлар кутиляпти. Гакпо ва Савиньо асосий номзодлар.
Ҳали шу ёзнинг ўзида сотувлардан тушган 250 миллионни олиб "Нюкасл" ҳам кечки бозорга чиқиши ва топ-6 дан ташқаридаги ҳамма футболчиларни сотиб олиши мумкин :)
@aslanov_futbol