More posts — page 9

193 posts total
П
Педиатрия
@pediatriya_24
13.4K

#Сақлаб_қўйинг

🔔Глицикалин томчилари — асосан марказий асаб тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун тавсия қилинадиган ноотропик-комплекс восита.

✔️Унинг таркибида ситиколин, глитсин, гамма-аминомой кислота (ГАБА) ҳамда Б гуруҳи витаминлари мавжуд.

✅Таркиби (2 мл да) ➡️Ситиколин – 100 мг ➡️Гамма-аминомой кислота (ГАБА) – 150 мг ➡️Глитсин – 100 мг ➡️Витамин Б1 – 5 мг ➡️Витамин Б5 – 16 мг ➡️Витамин Б6 – 6 мг

Ҳар бир компонентнинг вазифаси

⬅️Ситиколин: мия ҳужайралари мембранасини тиклашга ёрдам беради; хотира, диққат ва фикрлашни яхшилаши мумкин; мия шикастланиши ёки инсультдан кейин тикланиш жараёнини қўллаб-қувватлайди. ⬅️Глитсин: тинчлантирувчи таъсир кўрсатади; стрессни камайтиришга ёрдам беради; уйқу сифатини яхшилаши мумкин. ⬅️ГАБА: асаб тизимидаги қўзғалувчанликни пасайтиради; безовталик ва асабийликни камайтиришга ёрдам беради. ⬅️Б витаминлари: нерв ҳужайралари фаолияти учун муҳим; энергия алмашинувини қўллаб-қувватлайди.

❕Қайси ҳолатларда қўлланади? Кўрсатмаларга кўра қуйидаги ҳолатларда тавсия этилиши мумкин: ✅болаларда ривожланишнинг кечикиши; ✅нутқ ривожланишининг кечикиши; ✅диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик (ДEҲБ); ✅болалар серебрал фалажи; перинатал энцефалопатия; ✅хотира ва диққат пасайиши; ✅ақлий ва жисмоний чарчоқ; ✅психоэмоционал зўриқиш; ✅айрим нейроген сийдик чиқариш бузилишлари.

❕Қандай қабул қилинади? Йўриқномадаги умумий тавсиялар: ➡️1–3 ёш: 10–15 томчи кунига 1 марта. ➡️4–6 ёш: 15–20 томчи кунига 1 марта. ➡️6–12 ёш: 20–30 томчи кунига 1 марта. ➡️12 ёшдан катта: 30–40 томчи кунига 1 марта. Одатда овқатдан 15–30 дақиқа кейин, эрталаб ёки кундузи қабул қилиш тавсия этилади. Даволаш курси одатда 1–2 ой.

Ножўя таъсирлари Кўпчиликда яхши ўзлаштирилади, аммо қуйидагилар кузатилиши мумкин: 🟢аллергик реакция; 🟢кўнгил айниши; 🟢бош оғриғи; 🟢уйқусизлик ёки аксинча 🟢уйқучанлик (кам ҳолларда).

© Doctor Ganiyev

➕ PEDIATRIYA_24