#СУБҲИДАМ
-45-
яна бир мислсиз мукофот ҳозирлаганини ҳали англаган эмас, аммо ўзининг ҳозирги ҳаракати бу дунёга келганидан бери энг яқин деб ҳисоблагани , фақат унинг иссиқ бағридагина ҳаловат туя олишини билганини - исмини айта олаётганидан беҳад шод эди ...
- Ааайййяяя....Аайййяяя...Аайййяяя!!!
* * *
Бу ёғи тезлашиб кетди. Робия анча уқувли шогирд чиқиб қолди. Аммо ўзига етгунча ҳам эканлигини инкор қилиб бўлмас эди. У ўзига тегишли инсон ва нарсаларни тез саралай бошлади...
"Айя"дан сўнг акани ака демаса бўлмаслигини тушунди, чунки жигар жигар эканда ?! Ё бўлмасам, унинг айтганларини беминнат бажарадиган , доим кўнглига қарайдиган иккинчи одам акаси Шаҳзод эканлигини тўғри тушуниб олганмиди , буни ёлғиз ўзи билса керак .
- Атта , атта ! ,- бу Робиянинг акасини чақиргани эди.
Аста - секин буюм ва жараёнлар номлана бошланди .
"Нанна" - нон, "Ув" - сув, йуй-юр , "та"- қаерда , қани каби.
Бу уйдаги Суюма сал кўринмай қолганда оғиздан тушмай қоладиган ибора - "Аййяя та ?! "- "аям қани ?!" эди.
Бир куни қизиқ бўлди. Июннинг бошларида Суюмани синфдоши Наиманинг тўйи бўлди. Суюма ҳам сал кам бир йил деганда уйдан кўчага чиқди. У ҳам қатордан қолмай қиз дугона бўлиб , Наимани "узатишиб" кетди. Аммо кўркам ресторанга бориб етмасидан ортидан ўз машиналарида Йўлдош ака билан Шаҳло опалар Робияни қучганларича изма - из етиб бордилар. Улар ресторандан тез Суюмани чақиртиришга мажбур бўлганларигинг сабаби Робия эди .
У Суюма тўйга отланганидан хархашасини бошлаган, Шаҳло опа "Тўйга бемалол боравер, қизим, Робияни ўзим амаллаб овутиб оламан" деб кўнглини ҳотиржам қилиб жўнатган эди. Аммо Робияни хархашаси бора- бора йиғига айланган, уни "Аййя та, Аййя та?" лаб йиғлайверганига ҳеч овутишни иложини топа олишмагач, ноиложликдан йўлга тушишган эди.
Робия Суюмани кўргач дарҳол овунди, аммо анчагача ҳиқиллаб ўпкасини боса олмади.
У қучоғидаги Робиянинг "аййя, аййя"сига "ҳа асалим"дер эди-ю, қўйиб берса ўзи ҳам ўзи унга қўшилиб йиғлашдан ўзини зўрға тўхтатиб турар эди .
* * *
Июнь ойининг ўн бешинчи числосида Абдумажид Париждан қайтиб келди. Аввал ота- онасини зиёрат қилган Абдумажид фарзандларини кўришга ошиқар эди. Ундаги бу ҳолатни кўрган Мусахон ака ва Дилбар опалар набираларини бирга йўқлаш учун ўғилларининг ёнига тушдилар. .
Улар қудалариникига борганларида Шаҳзодбек дарровда отасининг қучоғига отилди. Аммо Робия отасининг қўлидан чириллаб Суюмага интилди : "Аааййййяяяя!"
Мусахон ака ҳам , Дилбар опа ҳам , хаттоки Абдумажид ҳам Робиянинг тили "ая" деб чиққанидан , ундан ҳам кўра Суюмани она ўрнида қабул қилганидан бехабар эдилар ...
Абдумажид қизи анча катта қиз бўлиб қолганига бир суюнса , ўзини бегона олаётганига , ўзидан кўра Суюмага қаттиқроқ боғланиб қолганлигига ўнғайсиз аҳволга тушиб қолган эди. Салкам қирқ йиллик қурган турмушлари сабабли Мусахон ака ва Дилбар опа бир - бирларини кўз қарашларидан тушунадиган бўлиб қолган эдилар. Улар Робия Суюмани ая деб атаб , юзини унинг бағрига яширган онидаёқ бир- бирларига маъноли нигоҳ ташлашга улгурган эдилар. Ушбу ташланган биргина нигоҳ жуда кўп нарсадан хабар берар эди...
Абдумажид сафардан қайтганига икки хафта бўлганида Мусахон ака қўнғироқ қилиб уйга чақирди. Дадаси Абдумажидни анчадан бери бундай атайин йўқламагани учун у даставвал ажабланди, аммо отасининг ҳукмини вожиб ҳисоблагани итоат билан чақирилган вақтда унинг қошида ҳозир бўлди .
Дадаси Абдумажидни бир ўзи кутмаётган экан. Унинг ёнида ўтирган онасининг қатъиятли нигоҳига кўзи тушгач, Абдумажид бугунги суҳбат анча жиддий эканлигига кўзи етди.
- Йўқ , ҳеч қачон! Мендан буни сўраманг ?!
Абдумажид йиғламоқдан бери бўлган ҳолда ота- онасига қаршилик қилишга интилар эди - мен ахир Райҳондан бошқа ҳеч кимни ... Мен бошқа аёлнинг қорасини уйимда кўришни истамайман. Илтимос , мени ҳам тушунинг , ўрнимга ўзингизни бир сонияга қўйиб кўринг. Ахир Райҳон мени деб бу дунёдан кетишга мажбур бўлди. У энди йигирма беш ёшга кирган эди . Ахир дунёга келиб нимани кўришга улгурди, айтинг ?!
ХазонРезги