#Telbam 3-фасл #N_26
Муаллиф_Баҳорим
-Бўлди увиллама ўлмайсан бошимни балоси,ҳозир такси тўхтатаман. -Керакмас дедим,мени шу ерга ташлаб кетаверинг. -Асабимга тегяпсан кўп гапириб.Сен қизнинг жонинг оғриса ҳам чакагинг ўчмайди экан. -Сизга оғирлигим тушмасин ўзим кетаман.Лазизни гапларидан асабийлашиб машинадан тушмоқчи бўлдим.Лекин жойимдан қимирлай олмадим. -Такси,такси,жин урсин такси ҳам тўхтамайди.Билмайман кейин нима бўлди,оғриқдан ҳеч нимани яхши англолмай қолдим.Лазиз менимча такси тўхтатиб мени авайлаб кўтариб таксига ётқизди.Ўзи ҳам ўтириб бошимни тиззасига қўйдими билмайман кўзим юмула бошлади.
-Вақтида олиб келибсиз озроқ кеч қолганингизда кўричак ёрилиб кетарди. -Ҳозир яхшими? -Яхши,ҳозир наркоз таъсирида бироздан сўнг ўзига келади. Лазиз шифокор билан гаплашиб бўлгач Зайнабни ёнига кирди. -Бошимни балоси ухлаганингда беғуборсан.Уйғонсанг аждаходек олов пуркайсан ҳамма ёққа. -Бу беморнинг телефони кийимини чўнтагида экан ҳамшира Лазизга Зайнабни телефонини тутқазди. Лазиз телефонни олиб ҳамширага раҳмат дегандек бош силкиб қўйди.Кичик_дунёйим01 Шу пайт Зайнабни телефони жиринглади. -Ало нариги тарафдан қиз болани овози эшитилди. -Эшитаман. Телефон қилган Нозима эди,Нозима сездики телефонга жавоб берган Лазиз. -Ҳалиги Лайлони телефоними бу? -Ҳа шунақа. -Ўзи қаерда мен дугонаси. Лазиз Нозимага Зайнабни касалхонада эканини айтганда Нозима қўрқиб кетди.Ҳозир бораман дея телефонни ўчирди.
-Ҳайрият яхши экансан Зайнабим йиғламсиради Нозима. -Яхшиман ҳавотир олма. -Сени Лазиз олиб келибдими касалхонага. -Ҳа хотинбоз,тўнка жаноблари олиб келди. -Бўлди ёмонлама яхшилик қилибдику. -Яхшилик қилмагани яхши эди.Уни бу ерга келгунча айтган гапларини эшитсанг эди.Бўғиб ўлдириб қўйсамда.Жойимдан турмоқчи бўлгандим операция бўлган жойим оғриди. -Турма,турма ёт. -Нозима энди шу касаллик етмай турганди менга.Ҳамма ишимни пачавасини чиқарди. -Муҳими жонинг соғ бўлди ҳаммаси яхши бўлади. -Зайнаб билсанг сизларнинг тортишувларингиз,Лазиз билан.У мен келгунимча ёнингдан кетмабди ва яна тинмай тортишасизлар.Бу нимадан далолат? -Нимадан юзим бужмайди. -Севги! Жилмайди Нозима. -Борей мен ўламан десам сен куламан дейсан.Яна қанақа севги.Мен у хотинбозни севмайман,севиб ҳам қолмайман бу аниқ.Яна у ҳам мени севиб қолмаган кўринишимга қарагин.Хунук қилиб ташлаган бўлсанг.У чиройли алвастиларни севади. -Ҳа кўрамиз,кўрамиз.Ҳаммасини вақт кўрсатади. -Нозима кулма дедим сенга.Менга,энг қадрдон дугонангга Лазиздек йигитни раво кўряпсанми?